vazirlar_mahkamasiЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

“Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов зиммасига юкланди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 11-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги низомнинг 2-бўлим 5-бандидаги “суриштирув” сўзи “терговга кадар текширув” сўзлари билан алмаштирилди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16  мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги тўғрисида низомнинг 4-банди ўттиз тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“расмий ҳужжатларга апостиль қўяди,   судлар, адлия органлари ва муассасалари, прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган ҳужжатлардан ташқари”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида низомда:

8- банднинг ўн учинчи хатбошисидаги “суриштирув” сўзи ‘’терговга қадар текширув, суриштирув” сўзлари билан алмаштирилди;
9- банднинг учинчи хатбошисидаги “суриштирув” сўзи “терговга қадар текширув ва суриштирув” сўзлари билан алмаштирилди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомнинг 14-бандидагига “қайд этиш” сўзларидан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар,” сўзлари қўшилди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомнинг 24-банди бешинчи хатбошисидаги “суриштирув” сўзи “терговга кадар текширув ва суриштирув” сўзлари билан алмаштирилди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

8-банднинг биринчи хатбошисидаги “Солиқ, божхона органлари ҳамда” сўзлари “Терговга қадар текширув” сўзлари билан алмаштирилди;
25-банднинг олтинчи хатбошисидаги “Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд давомида олиб қўйилган ва” сўзлари “Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ёки суд давомида олиб қўйилган ва терговга кадар текширув,” сўзлари билан алмаштирилди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 октябрдаги 265-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 18-банди учинчи хатбошисидаги “ҳисобга киритилган” сўзларидан кейин “терговга қадар текширув” сўзлари қўшилди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақида низомнинг 14-банди учинчи хатбошисидаги “текширув (суриштирув) ҳаракатини олиб бораётган мансабдор шахсларга” сўзлари “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахсларига” сўзлари билан алмаштирилди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“2. Экспертиза муассасасида экспертизалар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг қарори асосида, фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари (шу жумладан терговга қадар текширув материаллари), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларга доир суд ажрими бўйича ўтказилади.”

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 307-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 90-модда) 3-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига;”.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2013 й., 10-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошисидаги “суриштирув” сўзи “терговга қадар текширув” сўзлари билан алмаштирилди.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди бешинчи хатбошисидаги “аниқланган тақдирда” сўзларидан кейин “терговга қадар текширув ҳамда” сўзлари қўшилди.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 июлдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 617-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисида низомнинг 15-бандидаги “суриштирув” сўзи “терговга кадар текширув, суриштирув” сўзлари билан алмаштирилди.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 566-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистан Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди “б” кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги “суриштирув” сўзи “терговга кадар текширув” сўзлари билан алмаштирилди.

15. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 35-сон, 929-модда):

а) 1-иловада:

8- банднинг тўққизинчи хатбошисидаги “суриштирувлар ўтказиш” сўзлари “терговга қадар текширувлар ўтказиш” сўзлари билан алмаштирилди;

9- бандда:

“г” кичик бандининг ўн биринчи хатбошидаги “суриштириш” сўзи “суриштирув” сўзи билан алмаштирилди;

“ж” кичик бандда:

биринчи хатбошидаги “суриштирувлар ўтказиш” сўзлари “терговга қадар текширувлар ўтказиш” сўзлари билан алмаштирилди;

олтинчи хатбошидаги “терговдан олдинги текширишларни ташкил этади ва олиб боради, жиноий ишлар қўзғайди, улар бўйича суруштирув ишларини амалга оширади” сўзлари “терговга кадар текширувларни ташкил этади ва олиб боради, жиноий ишлар қўзғайди” сўзлари билан алмаштирилди;

10- банднинг “19” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“19) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида аниқланган молия- иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги бузилишлар содир этилганлиги фактлари бўйича терговга кадар текширувлар ўтказиш, улар бўйича жиноий ишлар қўзғаш, кейинчалик ишларни терговга тегишлилигига қараб қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бериш”;

б) 2-илованинг 31-бандидаги “бош суриштирувчи”, “катта суриштирувчи”, “бош суриштирувчилар”, “катта суриштирувчилар” ва “суриштирувчилар” сўзлари чиқариб ташланди.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 951-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 10-бандидаги “суриштирув” сўзи “терговга қадар текширув, суриштирув” сўзлари билан алмаштирилди.