%d1%81%d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%bd%d0%be%d0%b2%d0%b0-%d0%b0-%d0%b2-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8fСурия армияси ҳарбийлари Абу-Камол шаҳри устидан назорат ўрнатди ва ИШИДнинг мамлакат ҳудудидаги охирги таянчини йўқ қилди. Бу ҳақда армия қўмондонлиги баёнотида маълум қилинган.

«Сурия армияси ва иттифоқчи кучлар Дайр аз-Зор вилоятидаги Абу-Камол шаҳрини озод қилди», дейилган баёнотда.

Ҳукумат ҳарбийлари айни вақтда бу аҳоли пунктини тўла эгаллаган, шаҳар миналардан тозаланмоқда.

Террорчилар шаҳардан қочиб кетишган ва Фротнинг нариги қирғоғига ўтишган.

Сурия армияси 3 йил давомида ИШИД қўлида бўлиб келган Дайр аз-Зор вилоятини қайтариб олиш учун 5 сентябрь куни бошланган кенг кўламли юришларни муваффақиятли якунлади. Бу вилоят олиниши билан мамлакатнинг шарқий ва ғарбий ҳудудлари яна бирлаштирилди.