Главные новости
Главная / Сиёсат / Судьянинг «UzAuto Motors» иши бўйича қарорга берган шарҳи саволларни янада кўпайтирди
<

Судьянинг «UzAuto Motors» иши бўйича қарорга берган шарҳи саволларни янада кўпайтирди

Судья «UzAuto Motors» иши бўйича суд қарорини шарҳлаб берди. Шундан кейин, жамоатчиликда яна саволлар пайдо бўла бошлаган. Хусусан, Kun.uz судьянинг ўз қарорига берган шарҳини қонун манбалари билан текшириб кўрди.

Тошкент шаҳар маъмурий суди судяси Ғолиб Давлатов «UzAuto Motors»нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирганди. Шу йилнинг 30 октябрь куни суд қарори ўқиб эшиттирилган ва унга шарҳ берилган.

Унда судья «UzAuto Motors» томонидан чиқариладиган автомобилларнинг нархлари асоссиз оширилганлик ҳолатлари йўқ, деган хулосадан йироқдалигини таъкидлаб ўтди. Табиийки, махсус комиссия қарорида машиналар нархи асоссиз оширилганлиги таъкидланганди. Судья буни инкор этмади.


Тошкент шаҳар маъмурий суди судяси Ғолиб Давлатов

Ғолиб Давлатов ўз ҳал қилув қарорини тушунтиришда қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан моддий ҳуқуқ нормалари эмас, балки ишни кўриб чиқишдаги процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини эътироф этди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тегишли қарорининг 20-бандига кўра, ишни мазмунан кўриб чиқишда, суд аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатларни, хусусан, маъмурий орган ёки мансабдор шахс томонидан қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя этилган-этилмаганлигини (башарти норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай талаблар (шакл, муддатлар, асослар, тартиб-тамойил ва ҳ.к.) белгиланган бўлса) синчковлик билан текшириши лозим. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя қилмаслик, фақат, башарти бу ҳолат унинг қонунийлигига таъсир қилган ҳолдагина, аризани (шикоятни) қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкинлиги белгиланган.

Kun.uz мухбири кузатган суд муҳокамасида айнан махсус комиссия қарори қабул қилиниши жараёнида қоидаларга риоя этилганига кўп эътибор қаратилганди. Шу масала Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларининг компания фаолияти юзасидан ўтказган текширув натижасига таъсир қилармиди? Мана шу савол очиқ қолмоқди.

Судьянинг айтишича, қўмита махсус комиссия «UzAuto Motors»га нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиқишни 3 августдан бошлаган ва 19 августда қарор қабул қилган. Ваҳоланки, «UzAuto Motors» вакиллари важлари тўлиқ эшитилмай, йиғилишни кейинги муддатга қолдириш тўғрисидаги компания вакиллари илтимоси рад этилган.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомнинг 15-бандига асосан, қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш ариза тушган ёки назорат функциялари ва ўрганишлар амалга оширилиши натижаларига кўра, иш қўзғатилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилиши белгиланган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖга нисбатан шу йил 27 июлда иш қўзғатилган бўлиб, 19 августда қарор қабул қилинган, яъни орадан 24 кун ўтиб, бир қанча расмий ва ишчи тартибда ўтган йиғилишларда компания важларини тинглаб, қарор қабул қилинганди. Бироқ, Тошкент шаҳар маъмурий суди судяси нимагадир 16 кун ичида қарор қабул қилинган, деб айтиб ўтди.

Судья Давлатовга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси «UzAuto Motors» фаолиятини текширишда ваколатли орган хулосасини олиши лозим эди.

Ҳукуматнинг 2013 йил 20 апрелдаги 230-сонли қарори билан тасдиқланган низом молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартибини назарда тутади. Судья назарда тутган, яъни текширувда ваколатли органнинг хулосасини олиш ҳам шу ерда баён этилади. Ғолиб Давлатов айнан шу қарор ва низом талабига таяниб қарор қабул қилганини айтди.

Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонуни

4-моддасида молия бозори тушунчасига банклар ҳамда бошқа кредит, суғурта ва ўзга молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомала доираси деб таъриф берилган.

Судьянинг “ваколатли орган хулосаси олинмаган” деган важи аслида молия бозори субъектларига тегишли бўлиб, «UzAuto Motors» АЖ молия бозори субъекти эмаслиги судя томонидан эътиборга олинмаган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси суднинг ҳал қилув қарори устидан аппеляция инстанциясига шикоят киритишини билдирганди. Kun.uz воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ihr2rfl1k84nha5w8faa3b59saa-qouk

Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги таклифлари юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбарида билдирган таклифларини амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ …