Главные новости
Главная / Жамият / Straus House иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди
<

Straus House иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Straus House МЧЖ бўйича жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

И. Исроилов / Фото: KUN.UZ

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчилар И. Исроилов (Straus House МЧЖ таъсисчиси, 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), А. Махмуталиев (Straus House МЧЖ директори, 1995 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган), Д. Қутпиддинов (Straus House МЧЖ директори ўринбосари, 1994 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ва О. Саидов (Straus House МЧЖ бош ҳисобчиси, 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган)га нисбатан жиноий иш жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси О. Илҳомжонов раислигида кўриб чиқилди.

И. Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 3-қисмининг “а” банди билан оқланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш)нинг 3-қисми, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш)нинг 1-қисми, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Махмуталиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д. Қутпиддинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 5 ой 26 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

О. Саидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Қайд этилишича, жиноят иши юзасидан хатланган мол-мулк тегишли тартибда жабрланувчиларга нисбатан етказилган зарарлар ўрнини пропорционал тартибда қоплаш учун қаратилиши белгиланди.

Судланувчилар И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда тегишли тартибда давлат фойдасига 222 386 043 сўм ундирилиши белгиланди.

И. Исроиловдан EZOZ MAX ва СFS MAX МЧЖларнинг фаолияти юзасидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда Straus House МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар миқдори ундирилиши белгиланди.

Жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг АТИБ “Ипотека банк” Меҳнат филиали ҳисоб-рақамида сақланаётган ҳамда хатланган Покистон Ислом Республикасининг Chemikals & Marbels Lahore Pakistan компаниясига туяқуш жўжаларини сотиб олиш мақсадида шартномага асосан кўчирилган 1 854 000 000 сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда етказилган моддий зарарларни қоплашга пропорционал тартибда қаратилиши белгиланди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

aclxrn65hn0uz04gujzs2mwwanmybfna

Масжидларда жума, шанба ва якшанба кунлари ҳам жамоат намозлари ўқилади. Ҳозирча жума намози истисно

Фото: muslim.uz Республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда 17 августдан диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилади. …