Главная / Сиёсат / Спорт вазирлиги ва туризм қўмитаси бирлаштирилади, унга Абдуҳакимов раҳбарлик қилади
<

Спорт вазирлиги ва туризм қўмитаси бирлаштирилади, унга Абдуҳакимов раҳбарлик қилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирлаштирилади, унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат дастурига бағишланган видеоселекторда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг ҳисоботини тинглагач, спорт соҳасига ҳам тўхталиб ўтди ва спорт вазирлиги ҳамда туризм қўмитаси бирлаштирилишини маълум қилди.

«Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда туризм ривожлантириш қўмитаси бирлаштирилади. Янги тизимга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади. Чунки тизим ислоҳотларга муҳтож. Мана, Тошкент шаҳридаги спорт комплексларини олайлик. Уларнинг фойдали иш коэфиценти 50 фоизга ҳам етмайди. Халқимиз саломатлиги учун бу соҳага алоҳида эътибор зарур», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан буён спорт вазири сифатида ишлаб келган Дилмурод Набиев 2021 йил январида лавозимидан озод этилганди.

 Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган Азиз Абдуҳакимов 2014-2017 йилларда меҳнат вазири сифатида ишлаган, 2017 йилдан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бўлган, 2018 йилнинг майида бош вазир ўринбосари – Туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган, кейинроқ ҳукумат тузилмасидаги ўзгаришлардан кейин у фақат туризм соҳасига қарайдиган бўлганди.

2019 йилнинг январида унга Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» Халқаро туризм университети ректори вазифасини бажариш юклатилганди.

2020 йилнинг 30 январида у Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

4mvhz_arrhswlrf9bq2jx4belzsvloby

Ўзбекистон етти давлат билан халқаро авиарейслар бўйича чеклов муддатини узайтирди

Республика махсус комиссияси навбатдаги баёнот билан чиқди. Унга кўра, етти давлат билан халқаро авиарейслар бўйича …