Главные новости
Главная / Жамият / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими жорий этилади
<

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими жорий этилади

Давлат солиқ қўмитаси “Хавфни таҳлил этиш” тизимини жорий этади.

“Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана

Қарор лойиҳасига Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом илова қилинган.

Низом солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи “Хавфни таҳлил этиш” тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Давлат солиқ қўмитаси белгиланган мезонларга асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўлиқ ўрганиб чиқади ҳамда якуний натижаларни баллик тизим орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолаб беради.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текшириш ўтказишни келишиш тўғрисида прокуратура органларига ташаббус билан мурожаат қилинади.

Қарор лойиҳаси 17 октябргача муҳокама қилинади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

w0kdghqqjroh6j1j57b5zicjj7qw1eu8

Сирдарёда аёл киши туман ҳокими этиб тасдиқланди

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, сенатор Дилфуза Уралова вилоятнинг Боёвут тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Халқ депутатлари …