Главная / Иқтисодиёт / Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифлари ўрганилмоқда
<

Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифлари ўрганилмоқда

tadbirkorlikПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 февралдаги “Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5214-сонли Фармойишига асосан Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси тузилган. Ҳозирда мазкур Комиссия омонидан етакчи олим ва юқори малакали мутахассислар – экспертлар, тадбиркорлик тузилмалари ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилигини тубдан яхшилаш, солиқ органлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, соҳани ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини аниқ ҳисоб-китоблар асосида сифатли тайёрлаш учун айни кунларда давлат солиқ хизмати органлари томонидан пойтахтимиздаги бир қатор йирик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида мониторинг ва таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

Мониторингдан кўзланган асосий мақсад ҳар бир солиқ тўловчининг иқтисодий салоҳиятини ўрганиш, маҳаллий бюджетга тушадиган солиқ базасини кенгайтириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлашдан иборат.

Ўрганишда хўжалик юритувчи субъектларнинг кунлик савдо айланмаси, ҳақиқатда ишлаётган ишчилар сони, тўланаётган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори каби барча даромад ва харажатлари хатловдан ўтказилмоқда. Айниқса, асосий эътибор бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини қонуний юритишга тўсиқ бўлаётган муаммо ва камчиликларни ўрганишга қаратилмоқда.

Хатлов натижасида олинган маълумот ва ҳисоб-китоблар натижасидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни оптималлаштириш, ставкаларини пасайтириш орқали қулай тадбиркорлик муҳитини вужудга келтиришга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

05

Ўзбекистонда 11 ой давомида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди

Жорий йилнинг ноябрь ойида мамлакатнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,3%га кўтарилди. Бундан …