Главные новости
Главная / Медиа / Собиқ иттифоқ олий кенгашининг охирги раиси Анатолий Лукьянов вафот этди
<

Собиқ иттифоқ олий кенгашининг охирги раиси Анатолий Лукьянов вафот этди

Собиқ иттифоқ олий кенгашининг охирги раиси Анатолий Лукьянов 89 ёшда вафот этди. Бу ҳақда унинг қизи Елена Лукьянова маълум қилди.

Елена Лукьянованинг айтишича, унинг отаси 9 январь Москвада оғир касалликдан кейин вафот этган.

Лукьянов 1930 йил Смоленскда туғилган. 1943 йилда мудофаа заводида ишлашни бошлаган. Мактабни урушдан кейин 1948 йилда тамомлаган. 1953 йилда МГУнинг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. 1950-йиллардан бошлаб ҳокимият идораларида ишлай бошлаган.

ghm0bufdadholcgukimrj5a0nmh-rnc_

Лукьянов 1984 йилда собиқ иттифоқ олий кенгаши депутатига айланган. 1990 йил мартида Михаил Горбачёв собиқ иттифоқ президенти этиб сайлангач, Лукьянов олий кенгаш раиси лавозимида унинг ўрнини эгаллаган. 1991 йилда ГКЧП ишида иштирок этган, шу сабабли 29 августда ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишдан кейин ҳибсга олинган. 1994 йилда ГКЧПнинг қолган иштирокчилари билан бирга амнистия қилинган.

Лукьянов собиқ иттифоқдан кейинги даврда ҳам Россия сиёсий ҳаётида иштирок этган. 1994 йилдан 2000 йилгача Россия Федерацияси коммунистик партияси (КПРФ) марказий қўмитаси президиуми таркибига кирган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Фаридам Сардор Рахимхон

Сардор Раҳимхон – Фаридам мани, MP3,

Фаридам мени мусиқӣ Сардор Раҳимхондан аудио ва видео форматга (MP3 – клип,) скачать бесплатно – …