Главная / Сиёсат / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари соҳасидаги ваколатларига ўзгартириш киритилади
<

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари соҳасидаги ваколатларига ўзгартириш киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги 415-I-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

h1arlciwblj2x7jtmyywyj-v55kkmwtn

6-модданинг (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ваколатлари) ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари ва орфан “in vitro” ташхиси учун тиббий буюмлар рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;”

14-модданинг (Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника тўғрисидаги ахборот ва дори воситаларининг рекламаси) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида, кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари ва орфан “in vitro” ташхиси учун тиббий буюмлар рўйхатида, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатида, Асосий дори воситалари рўйхатида, шунингдек Тиббий буюмлар рўйхатида кўрсатилган ахборот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

24-модданинг (Дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда таҳрирда баён этилади:

“Орфан дори воситаларини ва орфан “in vitro” ташхиси учун тиббий буюмларни импорт қилиш давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилиши мумкин.”.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

tzgriehia_ldox6n748a5nwuxkvxbuuu

Ҳукумат қарори: Эркин Воҳидов мемориал музейи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул …