Главные новости
Главная / Маданият / “Сиз буюк хулқ узрадирсиз…”
<

“Сиз буюк хулқ узрадирсиз…”

uzra“Фалончи ундай кийинади, фалончи бундай гапиради…” Шундай дея, кимлардандир андоза оламиз, уларга ўхшашга уринамиз. Бироқ кимга тақлид қиляпмиз, кимнинг ахлоқини ўрнак биляпмиз – у ёғини ўйламаймиз. Сизнинг одобингиз, ахлоқингиз, суннатингиз турганда, биз кимларга эргашяпмиз, ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)? Сизнинг ҳаётингизни қўйиб кимларнинг турмуш тарзига ҳавасмандмиз?.. Ҳолбуки…
Мусаввир Зот Сизга энг гўзал сурат ва буюк ахлоқ ато қилди, бутун гўзалликни Қуръонда жамлади ва Сизни Қуръон билан хулқлантирди. Бир мусулмонга ярашиқли барча хислатларни берди Сизга…

Покизалигингиз ўзгача…

     Буни умматларингиз ҳам ўзлаштирсинлар учун: “Тозаликка диққатли бўлинг. Аллоҳ таоло Ислом динини тозалик устига қурди. Жаннатга фақат тоза-покиза бўлганлар киради”, дея марҳамат қилдингиз…

Саховатингиз ўзгача…

    Ҳеч кимни остонангиздан қуруқ қайтармасдингиз, “Берувчи Аллоҳдир, мен тарқатувчиман, холос”, деб айтардингиз. Мусофирларга муборак либосларингизни тўшайдиган даражада карам соҳиби эдингиз.
Ҳунайнда қўлга киритилган олий зотли юз туяни кўриб, “Қандай чиройли!” дея хитоб қилган Сафвон ибн Умайяга уларни бериб юбордингиз. Шунда Сафвон: “Бундай тантилик фақат пайғамбарларга хосдир”, дея мусулмон бўлди.

Жасоратингиз ўзгача…

    Макка мушриклари даъвонгиздан қайтариш учун ўлдиришларини айтиб таҳдид қилсалар-да, зарра чўчимай, сабот ила йўлингизда давом этдингиз.

Садоқатингиз ўзгача…

     Ҳабашистон ҳукмдори Нажошийнинг элчиларига шахсан хизмат қиларкансиз, саҳобалар: “Сиз қўйинг, биз хизмат қилайлик”, дедилар. “Бу инсонлар ўз ерларига ҳижрат қилган асҳобимга жой бериб, иззатлаганлар. Энди мен ҳам буларга икром кўрсатишни истайман”, дея жавоб бердингиз.

Шафқатингиз, марҳаматингиз ўзгача…

    Парвардигор Сизни оламларга раҳмат қилиб юборди. Марҳаматингиз фақат инсонларга эмас, бутун борлиққа, ҳайвонлару ўсимликларга бирдек чексиз эди. Ҳатто жонингизга қасд қилганларга ҳам ёмон муомала қилмадингиз. Изтиробда қолган яқинларингиз Сизга озор берганларни дуоибад қилишингизни сўрашганида: “Мен лаънатловчи қилиб юборилмадим”, дедингиз…

Аҳдга вафонгиз ўзгача…

    “Ваъда фарздир”, дея аҳдга вафо банда ҳақларидан эканини билдирдингиз. “Ваъдага вафо қилиш имондан” экани хабарини бердингиз. Бир куни қарзини қайтариши юзасидан Абу Хамса билан гаплашиб, учрашув вақтини, жойини белгиладингиз. Лекин Абу Хамса келишувни унутди. Уч кундан кейин ёдига тушиб, учрашув жойига келганида Сиз ҳамон ўша ерда эдингиз: “Сўз берганим учун уч кундан буён шу жойда кутдим”, деб айтдингиз…

Тўғрисўзлигингиз ўзгача…

    Ҳеч қачон ёлғон гапирмадингиз. Қирқ ёшингизда илоҳий амр келди ва инсонларни ҳақ динга даъват қилиш учун атрофингизга тўпладингиз: “Эй Қурайш қавми! Мен сизга шу тоғнинг орқасидан душман отлиқлари келаётганини айтсам, ишонасизми?” деб сўрадингиз. “Ишонамиз, чунки сен умрингда ёлғон гапирмаган инсонсан (ал-аминсан”), дейишди улар…

Адолатингиз ўзгача…

    Дўсту душманга бирдек адолатли эдингиз. Ҳатто Ислом душманлари мушкул масалаларини Сизга ҳал эттиришар, одиллик билан чиқарган қарорингизни якдиллик билан қабул қилишар эди… Аслида Сиздаги барча нарсалар ўзгача…

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

lutd0puznvbskuaieyownpgqjb_f497z

Қотилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз ҳам керак бўлмайди

Биргина мавзу бутун дунёдаги энг муҳим жараёнларни ҳам, муаммоларни ҳам четга сурди – коронавирус. Бутун …