Главная / Жамият / Сирдарёда аёл киши туман ҳокими этиб тасдиқланди
<

Сирдарёда аёл киши туман ҳокими этиб тасдиқланди

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, сенатор Дилфуза Уралова вилоятнинг Боёвут тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Ўлмасжон Ёрмуҳаммадович Мамадаминов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.


Ўлмасжон Мамадаминов
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Унинг ўрнига вилоят ҳокими ўринбосари Дилфуза Жумановна Уралова Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори бир овоздан маъқулланди.


Дилфуза Жумановна
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Дилфуза Уралова 2012 йилда – «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.

Д.Уралова 1985-1990 йиллар мобайнида – Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган.

2010-2015 йиллар мобайнида – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, 2015-2017 йиллар мобайнида – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Дилфуза Уралова айни вақтда Ўзбекистондаги ягона аёл ҳокимдир.

  • Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан бўлган учрашувда Тошкент шаҳри туманларидан бирига аёл ҳоким тайинлашни таклиф қилганди. Президент «қаерда аёл бўлса, ўша ерда коррупция камроқ, ўша ерда халқ билан мулоқот кўпроқ» бўлишини таъкидлаганди.
  • Кейинроқ, 2020 йилнинг январь ойида Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида президент туман ҳокимлиги лавозимига ҳам аёлларни излаётгани ҳақида гапирганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

rmtjco8kaqk9dgsa2oyr1oxaliqfm2ea

Ноласи кўкларга ўрлаган жизғанак аёл. Ўзига ўт қўйган маъсумалар тақдири кимнинг муаммоси?

Бир аёл ўзига ўт қўйиб борар, Вужуди оловга чулғаниб борар. Ноласи дунёни уйғотиб борар, Эй, …