Главная / Маданият / Синтаксис ва пунктуация нима?

Синтаксис ва пунктуация нима?

Топшириқлар:

  1. «Синтаксис» ва «пунктуация» атамаларини изохланг.
  2. Синтаксис бўлимида ўрганилувчи бирликларга тўхталинг.
  3. Ўзбек тилидаги тиниш белгиларини санаб беринг.
  4. Нуқта, вергул ва тиренинг қўйилиш сабабини тушунтиринг.
  5. Икки нуқта ва кўп нуқтанинг ишлатилишига дойр мисоллар келтиринг.
  6. Қўштирноқ ва қавснинг қўлланиш ўринларини изоҳланг.

Грамматика – тилшунослик фанининг асосини ташкил этиб, икки кисмдан: морфология ва синтаксисдан иборат.

sintaksisМорфология сўз туркумлари ва уларнинг шаклларини ўрганади.

Синтаксис юнонча сўз бўлиб, «тузиш» деган маънони англатади. Синтаксис бобида сўз бирикмалари, ran, ran бўлаклари, гапларнинг мақсадга кўра турлари, тузили- шига кўра, оҳанг ва мазмунига кўра турлари, кўчирма ва ўзлаштирма гаплар ўрганилади.

Пунктуация бўлимида тиниш белгилари ва уларнинг ишлатилиши ўрганилади.

Ўзбек тилида тиниш белгилари ўнта бўлиб, уларнинг ишлатилиши, асосан, синтаксис билан боғликдир.

Машқ. Гапларни ўқинг. Тиниш белгиларининг қўйилиш сабабини тушунтиринг. 1, 3, 5, 6 ва 7 гапларга муносабат билдиринг. Ибратомуз фикрлардан хулоса чиқариб, синфда муҳокама қилинг.

  1. Истеъдод – шон шарафга етакловчи куч, ирода истиқбол йўли, ақл – йўлни ёритувчи машъал. (Ё.Шукуров)
  2. Маҳтумқули – туркман шеъриятининг сардори. У XVIII асрда (туғилган йили ва вафот этган санаси маълум эмас) яшаб ижод этган. 3. Насиҳат ҳам бамисоли дори: меъёрида бўлса тузатади, ошиб кетса заҳарлайди. (И. Вальде) Муҳаббат шундай мўътабар, муқаддас нарсаки, уни қанча эъзозласанг, дилинг шунча равшан бўлади. (Ё.Шукуров) 5. «Тил халқнинг ўтган, яшаётган ва келажак авлодларини бирлаштирувчи энг унумли, энг мустаҳкам боғичдир», – деган эди машҳур педагог

К.Ушинский. 6. Араб донишмандларидан бири айтади: «Икки душман бутун ер юзига сиғмайди, аммо икки дўст бир қарич ерга ҳам сиға олади». (Ҳ.) 7. Ҳақиқат борми?! Ҳа, ҳақиқат бор! У фақат қўрқоқ, заиф одамлар учун йўқдек туюлади; жасур, кучли, исёнкор одамлар учун ҳамиша мавжуд. хаёт, турмуш курашсиз бўлмайди, зиддиятларсиз эса тараққиёт. (Журн.)

Машқ. Шеърларни ўқинг. Тиниш белгиларининг қўйилиш сабабини тушунтириб беринг.

  1. Кел, кўнглим, мен сенга насиҳат қилай,

Ватанни тарк этиб кетгувчи бўлма. ( Маҳтулщули)

  1. На жаннат бу, на дўзах бу,

Аросатдур, аросатдур.
Ҳаводек бизга даркор не?
Фаросатдур, фаросатдур.
Сўрайман ғамзада элнинг
Юрак дардига не чора?
Келур ғойибдан садо: ёлғиз
Адолатдур, адолатдур. (Э.В.)

  1. Тилагим шу: нурга тўлсин толе – куёшинг,

Уч ёш нима, асрларни каритсин ёшинг.
Ойгул сенинг мадҳинг билан дилни шод этар,
Она юртим, тўй-базмдан чиқмасин бошинг.

( О. А булфайзиева )

  1. Хайр, Баҳор! Алвидо, Баҳор!

Раҳмат, оппоқ гулларинг учун,

Шохларимга зумрад ғўралар

Қадаб қўйган қўлларинг учун. (Ш.Р.)

  1. Зор йиғлатдинг бунча ҳам, ҳайҳот,

Менда ҳам бор сендаги сайёд…

Эй беозор, эй мўмин жонзот Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?(Л/. Ю.)

  1. Сенга бармоғимни текизмайман, Ой,

Сенга нафасимни етказмайман, Гул.

Лекин осмонимдан кеткизмайман, Ой,

Исмингни бировга айткизмайман, Гул. (И.Мирзо)

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …