Главные новости
Главная / Жаҳон / Сингапурда илк бор интернет орқали қатл ҳукми чиқарилди
<

Сингапурда илк бор интернет орқали қатл ҳукми чиқарилди

Сингапур олий суди антиқа тарзда қатл ҳукми чиқарди. Коронавирус пандемияси шароитида биринчи марта олий жазо ҳукми Zoom платформасида ўтказилган видеоанжуман орқали чиқарилди.

Фото: iStock

Маълум қилинишича, олий жазога 37 ёшли малайзиялик эркак маҳқум қилинган. У 2011 йилда гиёҳванд моддалар контрабандасида қўлга тушган. Сингапур қонунларига кўра бу жиноят учун қатл этиш жазоси белгиланган.

Amnesty International ноҳукумат ташкилоти маълумотларига кўра, 2018 йилда бундай жазолар учун Сингапурда 13 киши қатл этилган.

Масофадан туриб бундай қатъий ҳукм чиқарилиши Сингапур суд амалиётида илк бор қўлланди. Таъкидланишича, судларнинг видеоанжуман шаклида масофадан ишлашга ўтказилиши коронавирус тарқалиши олдини олиш масқадида амалга оширилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lslmq_enr9jhzqft_ie0r0cnya56bwf2

«Ватан ўғлони» ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” …