Главная / Маданият / Шукроналик мактуби

Шукроналик мактуби

hajБугунги кунда Саудия Арабистони Подишоҳлигидаги Зиёратчиларимиз умра ибодатини адо этиб бўлгач, белгиланган жадвал бўйича Ўзбекистонга учиб кетмоқдалар. Уларнинг хурсандчиликлари чексиз, чунки улар Умра аммаларини соғу саломат ва тўла бажара олдилар, дуолар ижобат бўладиган жойларда дуолар қилдилар. Умрачиларимиз миннатдорликларни ёзма равишда ифода этмоқдалар. Жумладан, Тошкент шаҳри 1, 2, 3-гуруҳи ҳожилари номидан келган мактубда шундай дейилади: “Аввало, Аллоҳ таолога бизларни шу ерга мушарраф айлагани учун беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Истиқлол сабаб дин борасида кенг имкониятлар очилди. Ҳар йили Ҳаж ва Умра ибодатларини эмин-эркин адо этиш учун диёримиз зиёратчиларига кенг шароитлар яратиб берилмоқда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга раҳматлар айтамиз. Чунки подшоси одил юрт халқининг ҳаёти фаровон, ибодати комил бўлади. Бугун отта боболаримиз орзу қилиб ўтган Умра аммаларини бажариш бахтига муяссар бўлдик. Бу ердаги ишларни юқори даражада ташкил этган ишчи гуруҳи, шифокорлар ва гуруҳимиз раҳбарига алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Уларнинг биз кекса зиёратчиларга берган ёрдамлари жуда ҳам улкан бўлди.
Тошкент вилояти 1-гуруҳ ҳожилари эса ўзларининг дил изҳорларини қуйидагича тасвирлайдилар: “Ҳурматли “Умра–2016” мавсумини ташкил этган барча раҳбарлар, масъул ва ижрочилар! Биз Тошкент вилояти 1-гуруҳ зиёратчилари сизлар томонингиздан ташкилий ишларнинг жуда яхши даражада адо этилганини кўриб, кўзимиз қувониб дилимиз яйраб кетмоқда. Бизларга Умра амалларини бекаму кўст, қийинчиликларсиз бажаришимизга яқиндан ёрдам бердингиз. Айниқса ёш, лекин тажрибали мутахассисларни гуруҳ раҳбари қилиб бириктирганингиз айни муддао бўлибди. Уларнинг оёқ-қўли чаққон бўлиши билан бир қаторда, ўз соҳасининг билимдони эканига амин бўлдик. Сизларнинг барчангизга ўзларимизнинг катта миннатдорлигимизни билдириб, ҳақингизга дуои хайрлар қиламиз”.
Фарғона вилояти 3-гуруҳ зиёратчиси меҳнат фахрийси 72 ёшни қаршилаган Ҳамдамов Абдумажид отанинг қуйидаги гапларни ҳавола этамиз. “Биласизлар, Ҳарами шарифда одам кўп, бир сонияга эътиборингизни йўқотсангиз ўз гуруҳингиздан ажралиб қолишингиз турган гап. Бундай вазиятга тушиб қолган пайтимда ватанимиз байроғи мавжуд махсус тикилган нимчалардаги уч-тўрт кишини кўрдим-у, қалбимда умид нишоналари уйғониб, кўзимга билинар-билинмас ёш келди. Юрагимдан мамлакатимиз байроғи нақадар чиройли ва мафтункор эканини ҳис қилдим, ичимдан фахр туйғуси уйғонди.
Меҳмонхоналарда яратилган шароитлар, душ, ванна, юмшоқ ўриндиқлар, кондиционерли хоналар, Ҳарами-шарифга бориб-келишда ўзбекистонлик зиёратчилар учун махсус давлатимиз байроғи акс этган автобусларнинг йўлга қўйилгани бизларга сафар қийинчиликларини сездирмади. Ҳар куни уч маҳал ўзимизнинг миллий овқатларимизни тайёрланган ошпазларимиз, ҳаво алмашинуви ва шу билан боғлиқ бошқа ўзгаришларни сездирмаслик учун ватанимиздан келган шифокорлар гуруҳи, ташкил этилган тиббий марказлар бизларда учраши мумкин касалликларни олдини олишга ёрдамлашмоқда.
Хуллас, сафаримиз якунланиб, ватанимизга ошиққаним сари мен гўзал диёрим, маҳаллам, оиламни ва албатта байроғимизни нақадар қаттиқ севишимни англаб етмоқдаман. Менинг бу зиёратим ибодатга тўла бўлиши билан бир қаторда ватаним, Ўзбекистоним ва байроғим билан фахрланишимни менга билдирди. Ушбу сафарим менинг хотирамда бир умр қолади.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …