Главные новости
Главная / Жаҳон / Шимолий кореялик дипломат АҚШ билан ишчи музокаралар барбод бўлганини айтди
<

Шимолий кореялик дипломат АҚШ билан ишчи музокаралар барбод бўлганини айтди

КХДР ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида ишлар бўйича элчиси Ким Мён Гил АҚШ билан ишчи музокаралар муваффақиятсизликка учраганини маълум қилди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берди.

“АҚШ музокаралар столига ҳеч нарса қўймаганидан ҳафсаламиз пир бўлди. Энди музокараларни давом эттириш учун жавобгарлик АҚШ зиммасида”, деди Ким Мён Гил.

syytrl30wtjq7b7m8xjiwunva8ewvlz7

Шанба куни Ким Мён Гил бошчилигидаги КХДР делегацияси ва КХДР бўйича махсус вакил Стивен Биганан бошчилигидаги АҚШ делегацияси Стокҳолмда февраль ойида Ханойда бўлиб ўтган саммитдан бери биринчи марта расмий ишчи музокараларини ўтказди.

Рёнхап агентлигининг хабар беришича, асосий музокаралар 2018 йил июнь ойида Сингапурда бўлиб ўтган АҚШ-КХДР биринчи саммити давомида эришилган келишувни амалга оширишда силжишга эришишга қаратилганди. Шартнома янги икки томонлама муносабатлар, мустаҳкам ва барқарор тинчлик ўрнатиш ҳамда Корея яриморолининг “тўлиқ ядросизланиши” йўналишида ишлашни ўз ичига олади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

giikqgr5pj3rcxo6z8lbkp6_faideni5

Боливия президенти мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилаётганини айтди

Боливия олий сайлов суди маълумотига кўра, амалдаги президент Эво Моралес президент сайловининг биринчи туридаёқ ғалаба …