Главные новости
Главная / Жамият / «Шифокорлар норасмий даромадга боғланиб қолган» — халқаро эксперт Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ҳақида
<

«Шифокорлар норасмий даромадга боғланиб қолган» — халқаро эксперт Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ҳақида

Жаҳон банкининг соғлиқни сақлаш бўйича катта эксперти Эльвира Анадулу Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд муаммоларни санаб ўтди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото: “Тараққиёт стратегияси” маркази

Мутахассиснинг қайд этишича, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ойлик маош ҳажмининг камлиги боис норасмий даромадларга боғланиб қолган.

«Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини самарали бошқариш имконини берувчи норматив-ҳуқуқий платформа мавжуд эмас. Техник, маъмурий ва молиявий масалалар бўйича алоҳида жавобгарлик тизимининг борлиги ресурсларнинг самарасиз тақсимланишига олиб келади.

Мамлакатда бирламчи тиббий-санитар хизмат миқдор жиҳатдан кўп бўлса-да, сифат жиҳатдан уларни юқори баҳолаб бўлмайди. Бу  тизимнинг етарли молиялаштирилмаслиги билан боғлиқ», – деди Эльвира Анадулу ижтимоий соҳада давлат дастури ижроси муҳокамасига бағишлаб «Тараққиёт стратегияси» марказида ўтказилган онлайн давра суҳбатида.


Фото: “Тараққиёт стратегияси” маркази

Халқаро эксперт Ўзбекистонда тиббиёт тизимини ривожлантиришда эътибор қаратилиши керак бўлган устувор йўналишларни санаб ўтди.

«Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида кадрлар тақсимотидаги номувофиқликни бартараф этиш учун тиббий кадрлар тайёрлашнинг узоқ муддатли сиёсати ишлаб чиқилиши керак. Ихтисосликка асосланган тиббий хизмат кўрсатиш тизимидан оилавий врачлар базаси асосида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимига ўтилиши мақсадга мувофиқдир.

Фактга асосланган маъмурий маълумотлар сақланишининг ишончли тизими яратилиши лозим. Бу керакли сиёсий қарорлар қабул қилиниши учун муҳимдир», – деди Анадулу.

Жаҳон банки вакили коронавирус пандемиясининг тиббиёт тизимига кўрсатадиган салбий таъсирларини прогноз қилди.

«COVID-19 пандемияси натижасида касалликларни эрта босқичда аниқлаш имкониятлари қисқариши, сурункали хасталиги бўлган беморларга хизмат кўрсатиш тизимида кечикишлар кузатилиши мумкин.

Шунингдек, болаларни эмлаш тизимида паузалар ва бузилишларнинг бўлиши натижасида янги касаллик тўлқинлари пайдо бўлиши эҳтимолини келтириб чиқариши мумкин. Уйда зўравонлик ҳолатлари кузатилган ҳолатда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар авж олади», деди Эльвира Анадулу.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bxnrr0kikbuz9jw1ja_cwpaq5ju9silj

Университет танлашда алданиб қолманг! — хорижда ўқиш бўйича тавсиялар

Айни кунларда оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио ва реклама тарқатишнинг бошқа манбаалари орқали хорижий давлатлардаги …