Главные новости
Главная / Жамият / Шерзод Шерматов интернетда суратлари тарқалган ачинарли аҳволдаги синфхоналар бўйича муносабат билдирди
<

Шерзод Шерматов интернетда суратлари тарқалган ачинарли аҳволдаги синфхоналар бўйича муносабат билдирди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Чироқчидаги мактаб филиали ва шу каби бинолар масаласида фикр билдирди.

Вазир Ўзбекистонда 1170та мактаб филиаллари мавжудлиги, улардан 300таси аҳоли томонидан қўлбола усулда қурилиб, фойдаланиб келинаётгани тўғрисида маълумот берган. Унинг айтишича, мазкур биноларни ёпиш ёки мактаблар таркибига қўшиб юбориш ёки ўша ҳудудда янги мактаблар қуриш масаласи маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган.

«Шу пайтгача мактабларга деярли инвестиция киритилмаган. Охирги икки йилда мактабга бўлаётган инвестиция ўзгарди. Унгача асосан коллеж ва лицейларга инвестиция ажратилган.

Тан олишимиз керак, аҳолимизнинг ҳам, иқтисодиётимизнинг ҳам молиявий аҳволи унчалик мақтанадиган даражада эмас.

Чироқчида ҳам, бошқа жойларда ҳам кўп муҳокамага сабаб бўладиган масалалардан бири – филиаллар. Филиал дегани нима? Аҳоли ўша жойга кўчиб борган, лекин кўпчилигининг кадастр ҳужжати ҳам йўқ. Ўзи ҳашар йўли билан қурган бинони мактабни филиали қилиб очиб қўйган. Чунки асосий мактаб узоқда жойлашган. Қишлоқларда, тоғли ҳудудларда ўқишга бориш учун транспорт йўқ. Шунинг учун ҳам ўша мактабларнинг аҳволи қўрқинчли ҳолатда бўлади. Чунки улар пахсадан, қўл учида қурилган бинолар. Булар давлат дастури билан қурилган мактаблар эмас.

Бунга объектив сабаблар ҳам кўп. Чунки СССР тарқалганидан кейинги давр таққосланса, шу пайтгача аҳоли сони энг кўп ўсган давлат Ўзбекистон бўлди. 1990 йилга солиштирсак, аҳоли сони 16 млн кишига ошган. Кейинги ўринда жойлашган Тожикистонда аҳоли сони 4 млн кишига кўпайган. Россияда эса аҳоли камайган.

16 млн кишининг асосий қисми ёшлар. Улар учун кўпроқ мактаб, поликлиника ва бошқа янги зурурий иншоотларни қуришимиз керак. Шунча йилда қилинмаган ишни икки йилда қилиб бўлмайди.

Республикада 1170та шундай филиал бор. Уларда ҳамма ўқувчилардан бор йўғи 1 фоизи ўқийди. Филиаллар кичкина қурилган, биттагина хонадан иборат. Битта хонада 1, 2, 3-синф ҳам ўқийди. Борсангиз қизиқ-қизиқ ҳолатларга гувоҳ бўласиз.

Иккинчидан, ўша 1170та филиалдан тахминан 300таси қўлбола усулда қурилган. Аҳоли ўзи қуриб олган. «Мактабга келгин», дейилса жой узоқ. Бошқа бир жойда бу қишлоқдаги одам «у қишлоққа бормайман» дейди.

Бу масалага комплекс ёндашиш керак. Умумий вазиятга қарсак, ўша қишлоқларда сув ҳам, йўл ҳам йўқ. Бу бўйича вазифа қўйилган. Яъни бирор ҳудуд ривожланадиган бўлса, унинг «генплани» бўлиши керак. Шу асосда уйлар қурилиши, кейин ижтимоий инфратузилма бўлиши лозим.

Аҳоли ўзбошимчалик билан дала ёки тоғнинг ўртасига кўчиб бориб, у ерда яшайдиган бўлса, кейин шунақа ҳолат юзага келади. Боғчаси ҳам, мактаби ҳам ёмон аҳволга тушади.

Бунақа эски, қолиб кетган филиаллар бўйича президентимиз томонидан маҳаллий ҳокимликларга вазифа қўйилган. Ўша мактабларнинг ҳаммасини ёки таъмирлаш, ёки ёпиб асосий мактабига ўтказиб юбориш ёки аҳоли сони ўсадиган бўлса, ўша жойда янги мактаб қуриб бериш керак», деди Шерзод Шерматов.

Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқда Чироқчидаги мактаб филиалидаги оғир аҳвол акс этган суратлар тарқалиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

adz7lu7fuhwnieimtkj50_1ivungsatz

Талабалар — пойтахтнинг асл уйсизлари

Тошкентдаги асл уйсизлар кимлигини биласизми? Минглаб талабалар! Талабаларга вақтинча яшашлари учун одатда уй етишмайди. Уй …