Главная / Жамият / ЮРАГИМНИ УХЛАТОЛМАЙМАН – Шеър
<

ЮРАГИМНИ УХЛАТОЛМАЙМАН – Шеър

Ғамларимнинг сира чеки йӯқ,
Ташвишлани тугатолмайман,
Гарчанд менинг кӯзларим юмуқ,
Юрагимни ухлатолмаймаи.

09048243

Кунлар ӯтар қувиб бир—бирин,
Тунлар зулмат, тонглари заррин,
Тақдиримда нелар яширин,
Ҳеч нарсага ӯхшатолмайман.

Жуда гӯзал мен севган санам,
Қанча севсам, суйсам шунча кам,
Бир умрга чексам ҳам алам,
Узга ёрни йӯқлатолмайман.

Ҳаёт бизнинг бағримиз тиғлар,
Кимдир кулар ва кимдир йиғлар,
Номард бизга суиқасд чоғлар,
Мен инсонни қақшатолмайман.

Гарчи кӯзда ёшлар ялтирар,
Шод яшарман ғаним қалтирар,
Шеър ёзади Акмал Қаландар,
Ҳеч ӯзимни тӯхтатолмайман!

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

abdulla-oripov

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Абдулла Орипов XX аср узбек шеъриятининг забар- даст вакилларидан бири. Унинг асарлари адабиётимизнинг янги босқичга …