Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент Мирзиёев “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни имзолади
<

Президент Мирзиёев “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни имзолади

30 июль куни президент Шавкат Мирзиёев “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун матни “Халқ сўзи” газетасида 31 июлда нашр этилди.

6d5710e0-b2a9-4faf-abe7-994240ac61fa_w1023_r1_s

Янги қонунга мувофиқ, “экстремистик фаолият билан шуғулланган Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунга мувофиқ” жавобгарликка тортилади.

Аммо, экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этган ва бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган шахс, “қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этилади”.

Қонунда экстремистик фаолият билан шуғулланган ташкилотларнинг фаолияти суд қарори асосида тақиқланиши алоҳида таъкидланган.

Ташкилотни экстремистик деб топиш тўғрисидаги ариза эса Бош прокурор томонидан Олий судга берилиши қайд этилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

xtbmobbghs0cm1pjs75rejyyqv_rhr7l

Ўзбекистондаги коронавирус беморлари ҳақида янги маълумотлар берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар бўйича қўшимча маълумот берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан …