Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга келди
<

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

mirziyayev-v-indii

Шавкат Мирзиёевни “Аҳмадобод” халқаро аэропортида Ҳиндистон расмий шахслари кутиб олди.

Ўзбекистон президенти 18 январь куни Гандинагар шаҳрига ташриф буюриб, «Жўшқин Гужарат» саммитида иштирок этади ҳамда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Бош вазир Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган “Жўшқин Гужарат” саммити минтақадаги энг йирик халқаро форум ҳисобланади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ташкилот ва трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, етакчи таҳлилчилар, экспертлар иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонда ташриф билан бўлганди. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ba32mzq3hrtin3cz_e2u_p242zel6pik

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар бўйича жарималар қачондан қўлланилади?

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгартиришлар бўйича жаримага тортиш бир ойдан сўнг бошланиши мумкин. Бу ҳақда …