Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди
<

Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди

mirziyayev

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Федерал канцлер Ангела Меркелнинг таклифига биноан 2019 йил 20 январь куни расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетди.

«Давлатимиз раҳбарининг ҳамма саъй-ҳаракатлари, барча сафарларидан мақсад битта – халқимиз манфаатини таъминлаш. Иқтисодий, инвестициявий ва технологик жиҳатдан улкан имкониятларга эга Германия билан ҳамкорликдан ҳам катта мақсадлар кўзланган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ташриф доирасида Германия пойтахти Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан музокаралар ўтказилади.

Кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш каби масалалар ўрин олган.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Мюнхен шаҳрида эса Ўзбекистон президентининг Бавария бош вазири Маркус Зёдер, шунингдек, Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликка оид икки томонлама қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

rbk_hwx9tqmbsjmid6uts1uqknsenkaq

Кундузи чироқ ёқиб: нега йўл ҳаракати қоидалари бўйича бундай қарорга келинди?

Kun.uz мухбири Ички ишлар вазирлиги ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Акмал …