Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев: «Катта-катта ташкилот ва компаниялар раҳбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади»
<

Шавкат Мирзиёев: «Катта-катта ташкилот ва компаниялар раҳбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади»

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 8 март куни Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар компанияси павильонида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва хотин-қизларни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.

Kun.uz мухбирига кўра, давлат раҳбари ўз нутқида туман ҳокими лавозимига аёлларнинг тайинланаётгани масаласи бўйича изоҳ бериб ўтди.

«Тарихимизда кўп сонли аёлларни ҳокимликка қўйиш ҳали бўлмаган. Ёки бўлганми? Бунга мен ташаббускор бўлиб, хоҳиш билдирдим. Чунки аёллар бўлган жойда адолат, поклик бўлади.

Биз яқинда аёлларимизни жамиятдаги барча соҳаларда муносиб ўрин эгаллашлари бўйича йўл харитасини қабул қиламиз.

Мен бир қанча туманларда ҳокимлик вазифаси бўйича аёлларга ишонч билдирдим. Улар билан суҳбат чоғида айтдимки: «Ҳеч нарсадан қўрқманглар!».

Биласизларми, биз жуда қийин даврда яшаяпмиз. Дунёда нималар бўлаётгани, қандай-қандай урушлар кетаётганини кўряпсизлар. Тўғри, шундай пайтда ташқи сиёсат жуда муҳим, лекин ички масалалар, ички муҳит барқарорлиги, унинг яхши бўлиши бундан-да муҳим.

Мен ишонаман, аёллар раҳбар бўлган мана шу туманларимизда адолат байроғи бошқача ҳилпирайди. Биз ҳокимликка сайланган раҳбар аёлларимизга доим ёрдам берамиз, елкадош бўламиз.

Яна шуни қўшимча қилишим керакки, бундан кейин ҳам мамлакатимиздаги катта-катта ташкилот ва компаниялар раҳбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади. Биз уларни тайёрлаяпмиз. Кимларгадир бу иш ёқмас, лекин менга ёқади», – деди президент.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида бир муддат аввал Сенат раиси лавозимига Танзила Норбоеванинг сайлангани бўйича ҳам фикрларини билдирган.

«Мана аёллардан Танзила Камоловна Сенат раислигига сайланди. Буни енгил кўриш керак эмас. Бунинг тагида катта маъно, мазмун бор. Бу аёлларга, бизнинг шаҳар, қишлоқларимиздаги миллионлаб аёлларимизга бўлган эътибор намунаси.

Биз бутун дунёга аёлларимизга бўлган эътиборимизни, ҳурматимизни билдиришимиз керак», дея Шавкат Мирзиёев сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

la7v6noaajkdftgudy5-scmkziizhh4i

21 мартдан хориждаги Ўзбекистон фуқароларини чартер рейслар орқали ватанга қайтариш бошланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хорижда бўлган ва қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш …