Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди
<

Шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди

«Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамияти шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Kun.uz манбаси берган маълумотга кўра, завод хомашё йўқлиги сабабли, июль ойидан бери тўхтаб ётибди.

Қайд этилишича, шундай бўлса-да, ҳозирги вақтгача ходимларга маош тўланиб келган. Уларнинг ишдан бўшатилишига эса айнан маблағ тугаб қолгани сабаб бўлмоқда.

Йил охирига қадар «Хоразм шакар» МЧЖ 1200 нафар ходимни ишдан бўшатмоқчи.

Ўз навбатида, ЎзА хабарига кўра, «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамияти ҳам шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлаган.

Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.

Қайд қилиш жоизки, яқинда ўтказилган ва озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган Хоразм вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида «Хоразм шакар» заводига Бразилиядан 30 минг тонна хомашё келтирилаётгани, натижада шакар танқис бўлмаслиги ҳақида айтилган эди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

v5u4cs-woxodyeswocaua-wwqxtpiyem

«UzAuto Motors» ишида суд қарори қабул қилинди

30 октябрь куни «UzAuto Motors» иши бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди. Жамоатчилик ушбу қарордан …