Жинсий ҳаёт кечириш учун эркаклар ва аёллар ўз жуфтларининг хусусиятларини яхши билишлари керак. Бу хусусиятлардан бири шаҳвоний нуқталар, тиббий тил билан айтганда, эроген зоналаридир (жинсий қўзғалишга олиб келадиган, жинсий қўзғалишни кучайтирадиган тана қисмлари эроген зоналар дейилади). Шаҳвоний нуқталар аёлларда ҳам, эркакларда ҳам бўлади. Бундай нуқталар аёл ва эркак танасининг турли қисмларида жойлашган. Шаҳвоний нуқталар жойлашган ерларга кул ёки бирор нарса билан таъсир килинсаг жинсий алоқага мойиллик пайдо булади.
Эроген зоналари жиҳатидан аёллар эркаклардан бирмунча фарқ қиладилар, бу уларда эроген зоналарга кирувчи тана қисмларининг кўплиги ва ўзига хослиги билан ифодаланади. Аёлларнинг эроген зоналарига купинча жинсий аъзоларидаги кичик ва катта лаблар, клитор, сонининг юқори ва ташки қисмлари, кўз атрофлари, қовоқлари, лаб ва оғиз бўшлиғи, тил, танглай, қулоқнинг зирак тақадиган қисми, бўйни, кўкраклар, сийна тугмачалари, елканинг курак қисмлари, қўллари, товонлари, оёқнинг панжа қисми, бошининг энса қисмлари ва бошқалар киради. Лекин ҳар бир аёлнинг уни ниҳоятда қузғатадиган, фақат унинг узи учунгина хос булган индивидуал зоналари ҳам булади.
Умуман, аёл баданининг ҳамма жойи, агар уни севгилиси севиб силаса, эрогендир. Энг кучли эроген жой клитордир. Клиторнинг бош қисмидаги нерв учлари олатдагига нисбатан З^ баробар ортиқ бўлиб, салгина таъсир қилиш натижасида 3-4 баробар тез ва кучли қўзғалиш содир бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам кли-
тор оргазми қин оргазмига нисбатан ниҳоятда жадал (интенсив) ҳисобланади ва ўткир ҳислар билан кечади. Шу боис клиторнинг ўзини қўзғатиш туфайли ҳам жинсий алоқасиз аёл тўлиқ оргазмни ҳис қилиши мумкин. Европадаги купчилик мамлакатларда ёшларнинг никоҳгача бўлган учрашувларида баданнинг, хусусан, жинсий аъзоларнинг бир-бирига ишқаланиши (петтинг) билан шуғулланишининг боиси ҳам шунда. Петтинг юзаки ва давомли бўлиши мумкин.
Юзаки петтингда қиз ва йигитнинг бир-бири билан қучоқлашиши, сонларнинг сонларга, кўкракнинг кукракка тегиши, кийим устидан ишқаланиш тушунилса, давомли петтинг деганда икки ёшнинг кийимсиз ҳолда бир-бирлари билан жинсий алоқасиз, жинсий аъзоларини бир-би-рига ишқалаш натижасида қўзғалиш ҳолатига келтириш орқали йигитнинг табиий оргазмни, қизнинг эса клитор оргазмини ҳис этиши тушунилади.
Аёлларнинг яна бир кучли шаҳвоний нуқталаридан бири – кўкраги (сийнаси)дир. Аёлларкўкраги-ҳар-х-ил-шаклда-бўлиб ғайниқса, «кийик-кўкрак»лиги ниҳоят далди ройлидир. Умуман, кўкрак шакли аёл кишининг тимсолидир. Кўкрак тугмачаларини оғритмай, майин ўпиш, тил билан қитиқлаш ёки қўл кафти билан нозик ҳаракат иласилаш, аёлдаги шаҳвоний ҳолатни ниҳоятда кучли қўзғатади.
Аёл сони ички юзасини оҳиста силаш ёки ўпиш унда рефлекс йўли билан қўзғалиш рўй беришига сабабчи бўлади. Соннинг пастки қисми, айниқса, тизза бўғимидан сал юқори қисмини майин босилса, кучли қўзғалиш ҳосил бўлади.
Шаҳвоний қўзғатишда ўпичнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Дудоқлардан, кўзлардан, даҳан остидан ўпиш аёл учун ниҳоятда роҳатбахшдир. Ўпишишда аёл томондан ҳам химмат кўрсатилиши керак, қилинган ўн чандон ҳиммат юз чандон иззат бўлиб қайтишини унутманг.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, аёл организми шаҳвоний нуқталарга ниҳоятда бой, лекин бу нуқталар табиат бағрида яшириниб ётган қазилма бойликларга ўхшашдир. Яъни ернинг ўзи қандай қазилма бойликларга эга эканлигидан хабари бўлмагани каби, аёллар ҳам маълум ёшгача қандай кучли шаҳвоний нуқталарга эга эканлигини, бу нуқталарнинг қаерда жойлашганлигини ва қай даражада эроғенлик-кучига-эга-эканлигини-билмайдилар. Баъзилар эсабуни мутлақо билмай ўтадилар. Жинсий малакага эга бўлган эркак аёлдаги бу тилсим жойларни очиб, уни жинсий ҳаёт учун йўналтиради. Бу сирли жойларни аниқлаш эркак кишидан қуруқ малакадан ташқари, катта чидам, илтифот ва меҳр-муҳаббатни талаб қилади.
Шаҳвоний иуқталарни «қидирувчи» эркак киши бўлгани билан аёл том маънода «ерга» ўхшаб ётмасдан, шу соҳалари таъсирлангандан пайдо бўлаётган ҳисларга эътибор бериши, шаҳвоний нуқталари эркак киши томонидан аниқланаётганда унга яқиндан ёрдам бериши, тоқатсизлик билан нотўғри, шошилинч хулосаларга келмаслиги лозим. Эркак кишининг хатти-ҳаракатларидан уялмаслик, уиинг хатти-ҳаракатларини ғайритабиий идрок қилмаслик, унинг чидам, матонат билан изланиши натижасида аниқланган эроген «топилмаларидан» завқланиш, унинг хатти-ҳаракатларини эмоционал рағбатлантириш ва янги изланишларга чорлаш керак. Бу эса ҳаётни энди бошлаган қайлиқларнинг жинсий ҳаётда тез орада гармонияга келишига, бир-бирларидан максимал завқланишга, индивидуал имкониятлари ва хусусиятларини ҳисобга олишга ва ҳақиқий, бетакрор жинсий ҳислардан баҳраманд бўлишга имкон беради.
Эркакларнинг шаҳвоний нуқталарини эрогенлик кучига қараб икки гуруҳга бўлиш мумкин. Кучли эроген зоналарига жинсий аъзолар, шулар ичидан, айниқса, олатнинг бош қисми ва тухумлар киради. Нисбатан кучсизларига лаблар, тил, юз, бўйин, кафг киради. Олат боши орқа томонининг терига бириккан жойи эркакнинг энг кучли шаҳвоний нуқтасидир. Бу нуқтани тиббий тилда «триггер зонаси» дейилади.
Эркак киши танасидаги эроген зоналарининг аёллардагига нисбатан камлиги сабаби эркак организмининг жуда тез қўзғалиши ва жинсий алоқага тайёр булиши билан боғлиқ, деб тахмин қилинади. Эркак кишининг жинсий алоқага тайёр булиши кўпинча эроген зоналарга таъсир қилмасдан юзага келади. Аёл организмида эрекция босқичи бирмунча давомли бўлганлиги сабабли эроген зоналарининг сони ва сифати катта аҳамиятга эга бўлади.
Жинсидан қатъи назар, қўзғалиш айрим ҳолларда оргазм сифатида эроген зоналаридан фойдаланишдан ташқари, турли объектив шарт-шароитлар ичида муҳим аҳамиятга эга бўлган, лекин айрим кишилар мутлақо ҳисобга олмайдиган ҳид анализаторлари – қабул қилаётган ёқимли ва ёқимсиз ҳидлар натижасида ҳам пайдо бўлади. Ҳидларнинг ёқимли ва ёқимсиз бўлиши, шунингдек, кучли ва кучсиз бўлиши ҳам аҳамиятга эгадир. Масалан, эр ёки хотиннинг оғзидан чириган ёки ювилмаган тишлардан, шунингдек, бир неча соат олдин саримсоқ пиёз еганлигидан ёқимсиз, баъзан эса бадбўй ҳид келиши мумкин. Бу ҳидлар турмуш ўртоғини етарли идрок қилишга салбий таъсир кўрсатади, баъзан эса қўзғалишни ниҳоятда қийинлаштиради.
Эркаклар ғоятда ёқтирмайдиган ҳидлардан бири аёл оғзидан сигарет ҳидининг келишидир. Ҳатто ўзлари кашанда эркаклар ҳам бу ҳидларни дарҳол сезадилар ва бунга бефарқ бўлолмайдилар, ва аксинча, танадан ёқимли ҳидларнинг келиши, жумладан, сочдан қатиқ эмас, балки бирон ёқимли шампунь ҳидининг келиши эркак кишининг ҳам, аёл кишининг ҳам қўзғалишини кучайтиради, оргазмнинг осонроқ ва тезроқ юзага келишига имкон беради.
Лекин бу ёкимли ҳидлар димоғни бўғадиган даражада бўлса, акс таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун хушбўй (ўзингиз учун ҳам, яқин кишингиз учун ҳам ёқимли бўлиши керак) атир ёки ўзга ҳидлар озгина сезилар-сезилмас даражада бўлиши керак. Ҳидларга бўлган муносабат турли кишиларда турлича бўлиши, баъзилар, умуман, ҳар қандай ҳидларни ҳам ёқтирмаслигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Хулоса қилиб айтганда, жинсий алоқадан олдин озодалик қоидаларига қатъий риоя қилиш, ёқимсиз ҳидларни йўқотиш учун қултиқ остини ва жинсий аъзоларни ювиш, дезодорантдан фойдаланиш, хушбўй конфет сўриш тавсия этилади.
Энг шаҳвоний мушак. Тиббиёт фанлари доктори Эргаш Салимовнинг «Лаззатланиш санъати» (Тошкент, Ўзбекистон ФА «Фан» нашриёти, 1997) рисоласи фикр юритилаётган мавзуда «ўзбекча» ёзилган яхши китобдир (уни топиб уқишни маслаҳат берамиз). Ушбу китобдан бевосита қуйидаги матнни келтиришни лозим кўрдик.
1948 йили немис шифокори Арнольд Кегель сексопатология фани соҳасида катта тунтариш ясади. Жуда узоқ текширишлар ҳамда мулоҳазалардан сўнг, одам танасида (унгача кам текширилган) жуда кичкина, нозик, ўта шаҳвоний мушак бор, деган хулосага келди.
Лотин тилида бу мушак «Ривососсудеал» деб, ўзбек тилида эса, думалоқ – «дум мушаги» деб аталади ва у инсон аъзоларининг тос қисмида жойлашган.
У аёлларда севги учрашуви ва ўйини вақтида ҳаддан ташқари таранглашиб, чуқур ва ўта роҳатланиш (оргазм)га ва бу кайфи чоғликнинг бир неча марта кайтарилишига олиб келади.
Хотинлар жинсий аъзосининг қин қисмида жойлашган бу мушак эркакларнинг севги қуролини «темир исканжа»га олиб, иккала севишганларга юқори даражада роҳатланишни инъом этади.
Шуни ҳам айтиш керакки, бу мушак нозик ва қувватсиздир, шунинг учун ҳам бу мушак таранглигини юзага келтириш ҳамда уни тутиб туриш ҳар кимга насиб этавермайди. Хўш, унда «Нима қилиш керак?» деган ҳаққоний савол туғилади. Азиз
аёллар, бунинг учун бу мушакни машқ қилдириш лозим. Хожатхонага, кичик бўшалишга (сийишга) кирганингизда ярим бушашиш юз берган заҳоти сийишни тўхтатиб, ўрнингиздан туринг. Ана шу вақтда сиздаги думғаза дум мушаги таранглашиб, сийдикни тухтатади.
Бундай машқни эҳтиётлик билан олдинига 2 3 сония, кейинчалик кўпроқ вақт давом эттиринг. Шундай қилиб, ҳар бир ҳожатга кирганда 5 марта машқ қилиш керак. Орадан 2 ой утгандан сўнг бу машқ сизни муваффақият эшигига олиб келади ва бу мушакни сиз таранглик ҳолатида истаганча ушлаб туришингиз мумкин. Бундай машқни эркаклар ҳам қилса ёмон бўлмайди. Немис шифокорининг таъкидлашича, арғимчоқ учувчиларда роҳатланиш узоқ, кучлироқ бўлиб, уруғ ташлашни бошқариш тўлиқ бўлади.
…Оргазм – эволюция жараёнининг анатомик ва физиологик жиҳатдан мафтун қиладиган, таърифга ожиз роҳатбахш завқ берадиган табиат инъомидир. Аёл нимага эҳтиёж сезса, ниманики истаса, барчаси эркакда бор. Эркакдаги эҳтиёж эса аёлда бор. Аёл билан эркакнинг бадан ҳарорати, қон босими, ритм тезлиги бир-бирларига мос тушадики, улар оргазм бўшалиши вақтида ҳамма роҳатни бирга баҳам кўрадилар, худди шунга ўхшаш жинсий аъзолар ҳаракати ҳам бир-бирига мос тушади.
Эркак ҳаракатида простата бези қисқаради ва аёлнинг қин ҳамда клитор ҳаракатига мос равишда сперма (эркаклик уруғи) отилиб чиқади. Мушак қисқариш ва қисилиш жараёнини соат механизмларидек бир қолипда бошқариб, кучайтириб боради. Бу механизмларнинг бири простатада, иккинчиси эса клиторда бўлиб, простатадагиси эякуляция ритмини бошқарса, иккинчиси эса қин қисқаришини бошқаради. Бу ритмларнинг ҳаракати бир хилдир. Бу икки механизм аниқ бир хил тезликда ишлайди. Бу ритмларнинг бир хилда ишлашини таъминловчи механизм маркази орқа мияда жойлашган.
Демак, лаззатнинг калити мияда – руҳиятда. Буни ҳеч ҳам унутманг.