Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Шаҳар ва қишлоқ жойларида уй-жойларни қуриш ҳамда ипотека кредити орқали сотишнинг янги тартиби эълон қилинди
<

Шаҳар ва қишлоқ жойларида уй-жойларни қуриш ҳамда ипотека кредити орқали сотишнинг янги тартиби эълон қилинди

Ўзбекистон Молия вазирлиги президентнинг тегишли фармонига мувофиқ шаҳар ва қишлоқ жойларида уй-жойларни қуриш ва ипотека кредити орқали сотишнинг янги тартибини эълон қилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берган.

Фото: Дарё

Унга кўра, уй-жой қиймати майдон кенглиги билан нархланади. Нархлар эса учта категорияда 1 квадрат метр учун тақдим этилган: қишлоқ жойларда (4,3 миллион сўм), шаҳарда (5 миллион сўм), Тошкент шаҳрида (5,5 миллион сўм). Масалан, икки хонали намунали хонадон учун (45 квадрат метр бўлган тақдирда) қишлоқ жойларда 193 миллион 500 минг сўм, шаҳарда 225 миллион сўм, Тошкент шаҳрида эса 247 миллион 500 минг сўм тўланади. Режалаштирилган уй-жойнинг чегараланган майдони ва қиймати ўрнатилмайди.

Қишлоқ жойларда уй-жойлар Андижон, Бухоро Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда қурилади (хонадонлар сони 4000 та).

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида жами 13 минг 750 та уй-жойлар қурилади.

Кўп хонали уй-жойнинг қурилиши қишлоқ жойларда ҳам, шаҳарларда ҳам тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган, ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларига чиқиш имкониятига эга бўлган ва аҳоли зич яшайдиган жойлашган бўш ер ажратилади.

Тортиб келинадиган муҳандислик коммуникациялари марказлаштирилган манбалар ҳисобидан ҳамда тегишли равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ҳудудгазтаъминот» корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Таъкидланишича, шаҳарларда ипотека кредитининг энг кўп миқдори 80 фоизгача бўлиши мумкин. Қишлоқ жойларида қурилган уй-жой учун ипотека кредити 90 фоизгача тақдим этилади. Яъни ипотека шартлари билан уй-жой сотиб олмоқчи бўлган шахс хонадон умумий қийматидан 10 фоиз (қишлоқ жойларида) ёки 20 фоизни (шаҳарларда) тўлаши лозим. Масалан, уч ва ундан кўп хонали квартира учун (58 квадрат метр бўлган тақдирда):

  • қишлоқ жойларида уй-жойнинг бошланғич бадал тўлови 24 миллион 940 минг сўм;
  • шаҳарларда 58 миллион сўм (субсидия берилган тақдирда 29 миллион сўм);
  • Тошкентда 63 миллион 800 минг сўм (субсидия берилган тақдирда 31 миллион 900 минг сўм).

Субсидия пули паст даромадли ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган 13 мингдан ортиқ оилага бюджетдан ажратилади.

Мавзуга доир: Ўзбекистон тижорат банклари 2019 йилда 67 261 кишига ипотека кредитларини берган

Қишлоқ жойларда субсидия ипотека кредити фоизининг бир қисмини тўлаш учун, шаҳарларда эса ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларини бир қисмини тўлаш учун ажратилади. Бунда:

  • қишлоқ жойларда — 2400 оилага биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисми учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига бюджетдан субсидиялар ажратилади;
  • шаҳарларда — 10,8 минг оилага ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисми учун бюджетдан субсидиялар ажратилади.

Мавзуга доир:

  • «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари учун бир йилда 6,1 трлн сўм сарфланди. Бу 2018 йилга нисбатан 1,5 трлн сўмга кўп
  • «Уйларни энди фақат адирларга қурамиз». Андижон ҳокими «Муҳташам юз йил» сериалидаги вазиятни намуна қилиб кўрсатди

Паст даромадли ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган аҳолининг алоҳида тоифаларига қуйидагилар киритилади:

  • уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар;
  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар;
  • ёшлар иттифоқи аъзолари (ёш оилалар);
  • меҳнат муҳожирлари;
  • етимлар;
  • оғир касалликка чалинганлар ва ногиронлар.

Мавзуга доир: 

  • Ўзбекистонда ёшлар қатламини 18 дан 35 ёшгача қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда
  • Ўзбекистонда мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди
  • Ўзбекистонда 2020 йили ёш оилалар учун қуриладиган уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилмаслиги билдирилди

Ипотека кредити 15 йил муддатга банклар томонидан расмийлаштирилади. Кредитнинг фоиз ставкаси бозор шартлари асосида 20 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Субсидия ажратиш масаласида ҳудудлардаги Давлат хизматлар агентлигига 1 мартдан эътиборан мурожаат қилиш мумкин, дейилади хабарда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

jw0peuv7taeb2lelolj836eebaoiswox

Ўзбекистондаги бино ва иншоотларда энергия тежовчи технологиялардан фойдаланилади

Ҳукумат қарори лойиҳасида республикадаги бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа ва турар жой объектларида энергия тежовчи …