Главная / Сиёсат / Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди
<

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 июлда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432–II-сонли Конституциявий Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

14-модданинг (Сенат Раисининг ваколатлари) биринчи қисми:

13-бандидаги (Сенат девони фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, сенаторлар ва Сенат девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди) «сенаторлар ва Сенат девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди» деган сўзлар чиқариб ташланди;

қуйидаги мазмундаги 13-1 ва 13-2-бандлар билан тўлдирилди:

«13-1) Сенатнинг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштиришни амалга оширади;

13-2) Сенатга ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолайди»;

32-модданинг (Сенат фаолиятини молиялаштириш) матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Сенат фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва ушбу бюджетда алоҳида сатрда назарда тутилади».

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

mirziyayev

Президент нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш …