Главные новости
Главная / Сиёсат / Сенат раиси: «ННТлар ҳолатни тўлиқ билмай туриб, БМТга маълумот бериб юборади»
<

Сенат раиси: «ННТлар ҳолатни тўлиқ билмай туриб, БМТга маълумот бериб юборади»

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида илк бор Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг 2018-2019 йилларда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишига доир ахбороти эшитилди.

Миллий марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабоев халқаро ташкилотлар томонидан болалар меҳнати, мажбурий меҳнат ва одам савдоси бўйича берилаётган тавсиялар юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берди.


Мирзатилла Тиллабоев
Фото: Сенат Ахборот хизмати

Ўз навбатида, Сенат раиси Танзила Норбоева инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича муаммоларни санаб ўтди.

«Халқаро ҳужжатлардаги мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича миллий маърузаларни тайёрлаш жараёнида муаммолар кўп бўлади: баъзида саволларга масъулиятсизлик билан жавоб беришади, БМТ берган тасияларни тўлиқ бажаришмайди, бажарган тақдирда ҳам буни яхши етказиб бера олишмайди.

Натижада ҳар 4 йилда бир хил саволлар келаверади. БМТ қўмиталари битта саволни тўрт йилдан кейин яна айлантириб сўрайди.

Шунинг учун миллий маърузани тайёрлаш механизмини тўлиқ кўриб чиқиш керак. Маърузани Вазирлар Маҳкамасига ҳам киритиб, улардан хулоса олиб, кейин ТИВ орқали БМТга жўнатиш масаласини кўриш керак», дея Сенат раисининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


Фото: Сенат Ахборот хизмати

Норбоева БМТ Ўзбекистон ҳукуматига берадиган тавсияларни бажариш масаласи «4 йилдан 4 йилгача» эканини танқид қилди.

«БМТ тавсияларини амалиётга жорий қилиш масаласида ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади. Лекин улар 4 йилдан 4 йилгача. Ҳар йилда камида 2 марта, Вазирлар Маҳкамасини чақириб, муҳокама қилинса, БМТ қўмиталари тавсиялари 100 фоиз бажарилади. Чунки ишлар қилиняпти, лекин уни тартибга солиш жараёнини мукамаллаштириш керак.

БМТда ҳукумат ҳисоботларидан кўра кўпроқ альтернатив ҳисоботларга қаралади. Нодавлат-нотижорат ташкилотлари эса ўзидаги маълумотларни йиғиб, ҳолатни билмай туриб альтернатив маърузани ёзиб юборади. Натижада қилинаётган ишларга путур етказилади, халқаро ҳамжамиятга тўғри етказилмайди.

Нодавлат-нотижорат ташкилотлари жараён ичида бўлмай туриб ҳам, 3-4 сўм грант пули учун альтернатив маърузалар юбориш ҳолатлари кўп. Уларни чақириб, тавсиялар бериб, ҳукумат томонидан қилинаётган ишларни тушунтириш керак», дея таъкидлади Норбоева.


Фото: Сенат Ахборот хизмати

Мажлисда сўз олган сенатор Анвар Тўйчиев инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро мажбуриятларни бажаришни мувофиқлаштириш юзасидан давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорликни етарли эмас деб баҳолади.

Сенаторнинг фикрича, давлат органлари томонидан юритилаётган соҳага оид статистик ҳисоботлар халқаро талабларга тўлиқ мос келмайди.

«Шунингдек, давлат органлари ходимларини инсон ҳуқуқлари соҳасида тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими тўлиқ йўлга қўйилмаган. Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари фани тизимли ўқитилмаслиги, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартнома нормаларини суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўллаш амалиёти тизимли йўлга қўйилмагани ҳам соҳа ривожига таъсир кўрсатмоқда», деди Анвар Тўйчиев.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

qabv2dhojtmz4a4gzp29klpqownvbcan

1 июнь куни уч ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

1 июнь куни Ўзбекистонда жами 79та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 22 бемор тузалди. …