Главные новости
Главная / Сиёсат / Сенат қўмитаси раиси контракт чегирмаларини талабаларнинг моддий таъминоти даражасидан келиб чиқиб белгилашни таклиф қилди
<

Сенат қўмитаси раиси контракт чегирмаларини талабаларнинг моддий таъминоти даражасидан келиб чиқиб белгилашни таклиф қилди

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов ОТМларда контракт нархларининг камайтирилиши борасидаги фикрларга муносабат билдирди.

«Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори бўйича кундузги ўқийдиган талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши ижтимоий тармоқларда кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Таъкидланаётганидек, пандемия шароитида таълимни масофавий ташкил этилиши унинг сифатига ҳам салбий таъсир этмоқда. Авваллари ишлаб ёки мардикорчилик қилиб ўқишига пул тўлаётган талабаларнинг кўпчилиги ҳозир ишларидан ҳам айрилишган. Шу шароитда, контракт тўловидан 10 фоиз чегирма берилиши жуда кам, деб баҳоланмоқда ва 30-40 фоиз чегирма бўлиши лозимлиги кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ҳаттоки, тўлов-контракт миқдори таълим сифати билан ўзаро боғлаб кўрсатилиб, ўқитиш сифати пастлиги натижасида мамлакатнинг бирорта олий таълим муассасаси дунё миқёсида ТОП-1000га кирмаганига ҳам урғу бериб ўтилмоқда, шунингдек, мазкур ҳолатга давлат идоралари ва депутатлар лоқайд муносабатда бўлмоқдалар, деб айтилмоқда», – деб ёзади қўмита раиси.

Одилжон Иминовга кўра, белгиланган контракт миқдори ўқитишнинг минимал харажатларини ҳам қоплай олмаётганига қарамасдан (ўртача 68 фоизи қопланмоқда) амалдаги контракт миқдори бўйича барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилишини ижобий баҳолаш лозим.

Шунингдек, етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ва «темир дафтар» рўйхатидаги оиладан бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам бериб, 4 миллион сўмгача молиявий ёрдам кўрсатилиши белгиланган. Қуролли кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабага эса шартнома миқдорининг 35 фоизи тўлаб берилади.

«Шу ўринда, барча талабаларнинг моддий таъминоти даражасидан келиб чиқиб, уларга контрактдан чегирмалар белгилашни табақалаштирилган усулда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ҳисоблаймиз. Чунки, айрим талабалар учун уларнинг моддий ҳолатига нисбатан нафақат чегирма миқдори, балки бутун контракт миқдори ҳам сезиларли таъсир этмагани ҳолда, бошқалари учун контрактнинг 10 фоизини тўлаш ҳам – ҳозирги шароитда оғирлик қилиши мумкин», дея фикр билдирган сенатор.

Одилжон Иминов пандемия шароити таълим тизимидаги, айниқса – унинг бошқарув механизмидаги қатор камчиликларни кўрсатиб қўйганини таъкидаган. Контракт нархларини ва унга чегирмаларни вазирлик белгилаётгани ҳам сўроқ остига олинади.

Сенатор бу вазифа мустақил юридик шахс сифатида фаолиятини юритувчи таълим муассасаси раҳбариятининг ўз моддий имкониятларидан келиб чиқадиган вазифаси бўлиши кераклигини, фақат ижтимоий нуқтайи назардан чегирмалар учун маблағлари етишмаган ҳолатдагина таълим муассасаси раҳбарияти субсидиялар учун вазирликка мурожаат этиши лозимлигини айтиб ўтган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

dav-a

В Правительстве Узбекистана назвали главные вызовы для экономики страны 

Кабинета Министров принял постановление «О мерах по восстановлению экономического роста в 2020-2021 годах и продолжению …