Главная / Жамият / Семестрни ёпа олмаган талабалар қўшимча пул тўлаб, 3-семестрда ўқиши мумкин бўлади
<

Семестрни ёпа олмаган талабалар қўшимча пул тўлаб, 3-семестрда ўқиши мумкин бўлади

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида фанлардан баҳо олмаган талабалар учун 3-семестр ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

Унинг айтишича, 2020/21 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда таълим жараёнини кредит-модул тизимида ташкил этиш бошланмоқда. Илгари ўқув ҳафталари 38–40 ҳафта атрофида бўлган, кредит-модул тизими жорий этилгач, бу муддат 36 ҳафтага тушди.

Эндиликда бир семестр жами 18 ҳафтадан иборат бўлиб, шундан 15 ҳафта – ўқув ҳафтасига, 2 ҳафта – талабалар учун ўзлаштирилмаган фанларни ўзлаштиришга, бир ҳафта – янги фанлар ва ўқитувчиларни танлашга ажратилади.

«Тизимда талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун 3-семестр ҳам ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча тўлов қилади. Бу семестр ёзда ўтказилади. Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», – деди вазирлик вакили.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

jvn9kdfjz2jydnexcpujrrx9wp5jx6uq

«Агар битта дарахтга тегилса, ўша куни ишдан кетаман» — Ортиқхўжаев «Мовий гумбазлар»даги қурилиш ҳақида

«Мендан кейинги ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда …