mirziyoyev-hamdardlikЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида: «Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти пойтахт вилоятида ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Самолётдагиларнинг ҳеч бири фалокатдан омон қолмаган.