390079d6ccce0a40854679cda684422cЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнамнинг жанубий ва марказий минтақаларида вайронкор тўфон юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этди.

Вьетнамга ўтган ҳафта охирида ёпирилган “Дамри” тўфони туфайли ҳалок бўлганлар сони 89 кишига етган, 18 киши бедарак йўқолган.

Айни вақтда 100 мингдан кўпроқ уй сув остида қолган.