Главная / Жамият / Шавкат Мирзиёев: «Битта ишсиз одам – ўнта муаммо дегани»

Шавкат Мирзиёев: «Битта ишсиз одам – ўнта муаммо дегани»

04

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чоралар кўриш лозим.

«Савол туғилади: мамлакатимизда ҳақиқий ишсизлар сони қанча? Иқтисодиётнинг норасмий секторида неча фоиз аҳоли банд? Хорижга иш қидириб кетганларнинг сони-чи?

Биз бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: битта ишсиз одам – ўнта муаммо дегани. Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига, жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масаланинг нақадар жиддий экани янада ойдинлашади.

Биз бу йил қабул қилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳамда “Ёшлар – келажагимиз” дастурлари доирасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга ўз бизнесини йўлга қўйиши учун катта имтиёзлар берилди. Келгуси йилда ҳам биз ушбу дастурлар ижросини қатъий назоратга олиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.

Биз ёшларимизда тадбиркорлик ташаббусини ривожлантира олсак, уларга маблағлардан тўғри фойдаланишни ўргатсак, нафақат иқтисодий, балки кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этган бўламиз», – деди президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати 2019 йилда қанча фуқарони хорижий давлатларда ишга жойлаштиришни режалаштираётгани маълум бўлганди.

Яна маълумот

nupwfes8jzf5puqvdrt-ygahb6nviogs

Қайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир қилади?

Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дорилар қайси касалликларга самарали таъсир қилиши ҳақида маълумот берилди. Шифобахш ўсимликлар қадимдан …