Главная / Сиёсат / Мирзиёев АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси делегациясини қабул қилди
<

Мирзиёев АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни Ўзбекистонда АҚШ бизнес ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш учун Тошкентга келган Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумоттарқатди.

Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аввало технологиялар соҳасидаги шерикликни ривожлантиришнинг аниқ истиқболлари муҳокама қилинди.

Эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, Палатанинг янги аъзоларини жалб этган ҳолда, инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Кэролин Лэмм президент Мирзиёевга самимий қабул ҳамда Палата аъзоларининг Ўзбекистондаги фаолиятига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун АҚШ ишбилармонлар ҳамжамияти номидан чуқур миннатдорлик билдирди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zyrwthm9xy-wlbqffemrdztxv2unkgnw

«Straus House» жабрланувчилари ҳукуматдан ёрдам сўраб йиғилди

«Straus House» МЧЖ фаолиятидан жабрланган 50га яқин фуқаро 25 февраль куни Тошкентдаги Мустақиллик майдони олдига …