Главная / Жаҳон / Саудия шаҳзодаси ўзбекистонлик зиёратчилар “энг тартибли хожилар” эканини айтди
<

Саудия шаҳзодаси ўзбекистонлик зиёратчилар “энг тартибли хожилар” эканини айтди

Мадина шаҳри амири, шаҳзода Файсал ибн Салмон ўзбекистонлик зиёратчиларни «энг тартибли хожилар», деб эътироф этди. Бу ҳақда  Ўзбекистон мусулмонлари идорасига таяниб 9 августда хабар берди.

Маълумотда айтилишича, Файсал ибн Салмон дунёнинг турли давлатларидан келган Ҳаж делегациялари раҳбарлари учун қабул маросими ўтказди. Унда Ўзбекистондан дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан иштирок этди.

465bd5bb-5cdb-434b-8dbb-9b8003422b0a_w1023_r1_s

Шаҳзода Файсал ибн Салмон ўз сўзида ўзбекистонлик зиёратчиларни «энг тартибли хожилар», деб атаб, «бу юртда етишиб чиққан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Имом ал-Бухорий, Ҳаким ат-Термизий каби буюк алломаларнинг илмий мероси ҳозирги вақтда ҳам жаҳон илм дунёсида маёқ бўлиб нур таратаётганини алоҳида эътироф этди», дейилади хабарда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Франция АҚШнинг “норманд форматига” киритилиши мумкинлигига изоҳ берди

Франция ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШнинг Донбасс бўйича музокараларга қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар …