Главные новости
Главная / Жаҳон / Саудия Арабистони подшоҳи ўз ўғлини энергетика вазири этиб тайинлади
<

Саудия Арабистони подшоҳи ўз ўғлини энергетика вазири этиб тайинлади

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд энергетика вазирини ўзгартирди. У бу лавозимга ўз ўғли Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни тайинлади. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди.

Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бунгача вазир ўринбосари лавозимини эгаллаб келган.

7qkyz0fek-gvl-gsl9vfuxz990jil-8

Аввал энергетика, саноат ва маъданли захиралар вазирлигини Холид бин Абдулазиз ал-Фалоҳ бошқарган. Бироқ подшоҳ 30 августда алоҳида саноат ва маъданли захиралар вазирлиги ташкил этилишини эълон қилганди.

Бир неча кундан кейин Холид ал-Фалоҳ дунёда нефть қазиб олиш ва экспорт қилиш бўйича энг йирик компания Saudi Aramco президенти лавозимидан олинган.

Саудия Арабистони подшоҳи ва унинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Салмон Ол Сауд ўз олдиларига иқтисодиётни модернизациялаш ва ёшлар учун иш ўринларини яратишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Шу билан боғлиқ ҳолда подшоҳ 2018 йилда ҳукуматда ўзгартиришлар амалга ошириб, уч янги вазирни тайинлаган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» раҳбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслаҳатчиси, журналист Иван Сафроновнинг ҳимоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисидаги …