Главная / Жамият / Сартепа йўлидаги ағдарилган «Дамас» учун таъмир пулини қурувчилар тўлаб беришадими?
<

Сартепа йўлидаги ағдарилган «Дамас» учун таъмир пулини қурувчилар тўлаб беришадими?

Самарқанд шаҳридаги Амир Темур ва Туркистон кўчалари кесишмаси ўртасидаги канализация қудуғи машиналарни ағдарилишига сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Zarnews.uz сайти бу борада «Сувоқова» ДУК Самарқанд шаҳар филиали изоҳини эълон қилди.

«Ушбу ҳодиса «Сувоқова» давлат унитар корхонаси Самарқанд шаҳар филиали томонидан ўрганилди. Аниқланишича, мазкур ҳудуддан 400 миллиметрлик қувурдан тоза ичимлик суви ўтган. 2016 йилда мазкур сув қувурига шу ерда қурилган янги кўпқаватли уйлар уланган. Уланиш жараёнларига «Сувоқова» корхонаси томонидан техник шартлар белгиланган ва қурувчига сув тизимига уланиш борасида тушунчалар берилиб, жараёнга корхонамиз мутахассисларининг жалб этилиши лозимлиги уқтирилган.

vrzwe-qms08df69rxbpghiolbh0r7gv

Шунга қарамасдан, тадбиркорлар уйни тез муддатда қуриш ва топшириш мақсадида бу техник шартларга риоя қилмаган.

Боз устига, йўлдаги қудуқларга қўйилган қопқоқлар ҳам давлат стандартларига мос келмаслиги оқибатида юқоридаги бахтсиз ҳодиса юз берган.

Шу боис қурилиш ишлари билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар коммуникация тармоқларига уланишда тегишли техник шартларга амал қилган ҳолда, ишларни давлат стандартларига мувофиқ ҳолда бажаришсагина, юқоридаги кўнгилсиз ҳодисаларнинг олди олинади», — дейилади «Сувоқова» ДУК Самарқанд шаҳар филиали изоҳида.

Демак, йўл ўртасидан қувур ўтказишда техник шартларга риоя қилмаган, қудуқни давлат стандартларига мос келмайдиган қопқоқ билан ёпган қурувчилар «Дамас» автомашинасига етказилган зарарни тўлиқ қоплаб бериши, қудуқдаги камчиликларни бартараф этиши лозим.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

k8t-ggcaoz22gdkdlg69qnywzgr5qxu

Янгийўлда мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. …