Главная / Маданият / Сараланган гўзал ҳикматлар
<

Сараланган гўзал ҳикматлар

hikmat– Ер юзидаги энг бахтли одам намозни гардандаги юк деб эмас, балки Аллоҳ билан боғланиш деб билган кишидир.

– Гумонингни яхшилаганинг сари Аллоҳ сенинг ҳолингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни истаганинг сари сенга ўзинг сезмаган томондан яхшилик келади.

– Бир донишманддан сўрадилар: “Ҳикматни кимдан ўргандингиз?” Донишманд жавоб берди: “Кўзи ожиз одамдан ўргандим. Сабаби у ҳассаси билан ернинг қулай жойини танлаб олиб, кейин ўша ерга оёғини қўяди”.

– Одамларнинг нимани ўйлаётганини билмоқчи бўлсанг, уларнинг айтаётган гапларига эмас, қилаётган ишларига қара!

– Ишонч ўчирғичга ўхшайди. Ҳар хато содир бўлганда кичрайиб-кичрайиб, охири тугайди.

– Саховат, жувд ва ийсор ўртасидаги фарқ нима? Саховат кўпроғини қолдириб, озроғини эҳсон қилиш, жувд озроғини қолдириб, кўпроғини эҳсон қилиш, ийсор ҳеч нарсани қолдирмай, ҳаммасини эҳсон қилиш.

– Оёқ-қўллари ишламайдиган одам муфтийдан “Агар ёрдам берадиган киши бўлмаса, таҳажжудга қандай таҳорат қиламан?” деб сўради. Бу саволни эшитиб, ҳақиқий касаллик қалблар касаллиги эканлигига амин бўлдим.

– Мазлумларнинг кўз-ёшлари уларнинг кўзларида ёш бўлиб кўринади. Аслида эса улар Аллоҳнинг қўлидаги яшин бўлиб, У Зот у билан золимларни уради.

– Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг, муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар ўша нарсаларга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар.

– Дуони худди дори каби фақат касал бўлганингда ва мусибатга учраганингдагина ишлатма. Балки уни ҳаво каби ҳар вақт, кенгликда ҳам, тангликда ҳам ишлат.

– Бир аъробийга “Роббингга гўзал дуо қила оласанми?” дейилди. Шунда у: “Албатта” деди-да, “Эй Аллоҳ, Сендан сўрамасак ҳам бизга Исломни бердинг. Энди Сендан сўраб турганимизда бизни жаннатдан маҳрум қилма!” деб дуо қилди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …