Главные новости
Главная / Технологиялар / Samsung компьютерлари энг ишончли деб топилди
<

Samsung компьютерлари энг ишончли деб топилди

Samsung компьютерлари ишончлилик бўйича бошқа компанияларникидан устунроқ эканлиги аниқланди. Бундай маълумотлар Rescuecom компанияси рейтингида келтирилган.

Компания АҚШда компьютер техникасига сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2017 йилда Samsung техникаси бу борада Apple компьютерларидан ортда қолиб, кўпроқ таъмирланган.

Бироқ 2018 йилда вазият ўзгариб, Samsung АҚШ компьютер бозорининг 6,4 фоизини эгаллашга эришган. Apple’га эса бозорнинг 12,7 фоизи тегишли. Samsung техникасини 1,63 фоиз ҳолатларда, Apple’никини эса 8,7 фоиз ҳолатларда таъмирлашга тўғри келган.

Таъкидлаш жоизки, Apple рейтингнинг 2-поғонасини ҳам эгаллай олмаган. Унинг техникаси Lenovo’никидан (5,9 фоиз ҳолатларда) ҳам кўпроқ марта таъмирланган. Рейтингнинг 4- ва 5-поғоналарини эса Dell ва Microsoft компьютерлари эгаллаган.

Rescuecom ишончлилик борасида HP, Acer ва Asus компьютерларини энг ёмонлари деб топган. Мутахассисларнинг фикрича, бу ишлаб чиқарувчилар арзон бутловчи қисмлар қўллашади, бу эса бир қатор ҳолатларда компьютерни таъмирлашдан кўра янги техникани сотиб олишни маъқулроқ қилади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ugy4zjgx16cxbnm8vy5pnkmz0zz1cn4n

Самсунг букилувчи смартфонини сотувга чиқаришни кейинга қолдирди

Samsung Electronics компанияси букилувчи экранли янги Galaxy Fold смартфонларини дисплейи билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш учун …