Главная / Технологиялар / Samsung кекса ёшлилар учун интернетга чиқиши бўлмаган смартфон ишлаб чиқарди
<

Samsung кекса ёшлилар учун интернетга чиқиши бўлмаган смартфон ишлаб чиқарди

samsungSamsung Жанубий Кореяда 2018 йил бошида тақдим қилинган Galaxy J2 Pro смартфонининг Wi-Fi’ни ва уяли алоқа тармоқларида маълумотлар узатилишини қўллаб-қувватламайдиган нусхасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Galaxy J2 Pro ёрдамида қўнғироқ қилиш, смс-хабарлар жўнатиш ва 8 Мпли асосий камера ва 5 Мпли олд камерага суратлар олиш мумкин, бироқ интернетга уланиб бўлмайди. Смартфонда тақвим, калькулятор, FM-радио ва инглиз тилининг офлайн-дастури мавжуд.

Қурилма биринчи навбатда интернет ва бошқа мураккаб функцияларга унча хуши йўқ кекса одамлар учун мўлжалланган. Смартфон, шунингдек, мактаб ўқувчилари ва талабаларга дарс вақтида чалғимаслик учун асқатади.

Galaxy J2 Pro 185 доллар туради. Samsung 2019 ва 2020 йилда олий таълим муассасаларига давлат имтиҳонларини топширувчи 18-21 ёшлилар учун акция ўтказмоқда. Улар имтиҳонни топширганларидан кейин ўзларидаги J2 Pro’ни Galaxy S ёки Note қаторидаги смартфонларга бепул алмаштиришлари мумкин бўлади.

Galaxy J2 Pro’нинг техник кўрсаткичлари қуйидагича: 5 дюймли AMOLED-дисплей, 1,5 Гб тезкор хотира, 1,4 ГГц ли 4 ядроли процессор, microSD хотира карталари учун слот.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ihoops

Тошкентда Apple’нинг илк расмий сервис маркази иш бошлади

Бу содир бўлди. Баъзи ўқувчиларда шубҳа уйғонган бўлса-да, – биринчи расмий (муаллиф томонидан маъқулланган) iHoops …