urunbosar1 февралдан эътиборан, Отабек Бобоев Самарқанд вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий сайти хабар қилмоқда.

Отабек Бурҳонович Бобоев 1973 йилнинг 1 апрель куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида туғилган.

2002 йилда Самарқанд давлат университетини (2004 йилда магистр) тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси (магистр) тингловчиси. Маълумоти бўйича мутахассислиги: иқтисодчи, ташқи иқтисодий муносабатлар.

У меҳнат фаолиятини Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман «Матлуботсавдо» акционерлик жамиятида бошлаган. 1991-1994 йилларда Самарқанд олий тижорат коллежида ўқиган.

Шундан сўнг «Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг» компаниясига қарашли «Шаҳрисабз-консерва» акционерлик жамиятида таъминотчи-муҳандис, «Камолот» ёшлар жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлимида ижрочи директор, Қашқадарё вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси маркетинг марказида шўъба мудири вазифаларида ишлаган.

Самарқанд вилоят иқтисодиёт бош бошқармасида ташқи иқтисодий алоқалар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимида етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, вилоят иқтисодиёт бошқармаси ҳудудларни комплекс ривожланишининг мониторинги, таҳлил ва йиғма бўлимида бошлиқ ўринбосари, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармасида бошлиқ лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида ҳам ишлаган.