Главная / Жамият / Самарқандда рус тилида таълим берувчи учта нодавлат МТМ очилди
<

Самарқандда рус тилида таълим берувчи учта нодавлат МТМ очилди

maktabСамарқанд шаҳридаги «Мингут» маҳалласида «Сказочная страна» МТМ очилди. У 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, болалар у ерда рус тилида ўқитилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Лолазор 2» маҳалласида «Умка Н» номли МТМ фаолият бошлади. Ушбу мактабгача таълим муассасасида машғулотлар рус ва ўзбек тилида олиб борилади. 70 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси 15 болани қабул қилиб бўлди.

«Сиёбча» маҳалласида 70 ўринга мўлжалланган Advantage Smart Kids болалар боғчаси ишга тушди. Айни пайтда унга 35 киши қабул қилинди. Бу ерда ҳам ўқув машғулотлари рус тилида олиб борилади.

Шундай қилиб, Самарқандда энди 12та нодавлат таълим муассасаси мавжуд. Давлат дастурига мувофиқ, вилоятда 2018 йил охиригача ҳаммаси бўлиб 50та нодавлат таълим муассасасини очиш режалаштирилган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

5a0057a5-0225-432e-994d-6d4c61fe6e1a_w1023_r1_s

Вазирлар Маҳкамаси пахта терими учун тўланадиган ҳақ миқдорларини эълон қилди

Бу йил машинада терилган бир тонна учун пахта учун 400 минг сўм, қўлда терилган бир …