Главные новости
Главная / Жамият / Самарқанд вилояти делегацияси Хитойда: Нуробод ва Қўшработда цемент заводи қурилади
<

Самарқанд вилояти делегацияси Хитойда: Нуробод ва Қўшработда цемент заводи қурилади

delegatciyaСамарқанд вилоят ҳокимлигининг Хитойга йўл олган делегацияси аъзолари ташрифнинг учинчи кунини ҳам самарали ўтказди, дея Kun.uz’га хабар беради вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Вилоят ҳокимлиги ва Шэнси провинциясининг Сиань шаҳри ўртасида ҳамкорлик, Хитой Халқ Республикасининг кичик ва ўрта корхоналар Шэнси маркази билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги ва «Xi’an Electronic commerce Co.Ltd» ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномага ҳам келишилди.

Шунингдек, Сяньян шаҳридаги «Yihai Kerry Food staffs Industries Co.Ltd» компанияси раҳбари, жаноб Жанг Лин билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланади. Хусусан, турли ўсимлик ёғи ва қайта ишланган буғдойдан Хитой хамир уграси (лапша) ва бошқа хамирли маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланади.

Учрашувда компания раҳбарига мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тўғрисида маълумотлар берилиб, бирлашма аъзоларига юртимиздаги инвестиция лойиҳалари билан танишиш таклифи билдирилди.

10 апрель куни Самарқанд вилояти делегацияси «Xianyang Textile Group» компаниясига ташриф буюрди. Ташриф давомида Сианянг шаҳри раҳбарияти, шаҳар компартияси муовини Ма Силян, шаҳардаги текстил ассосиацияси раиси, жаноб Фань Чжэнхуа ва бошқалар билан музокаралар олиб борилди.

Сианянг шаҳри мерияси раҳбарияти ва «Xianyang Textile Group» раҳбариятига Ўзбекистоннинг иқтисодий-инвестицион салоҳияти туғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистонда текстиль соҳасини ривожлантириш мақсадида инвесторларга давлат томонидан махсус ер участкалари ажратиб, кластер усулида ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги, бунда пахта етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён бир жойда амалга оширилиши, пахта етиштиришда Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб тургани ва бир йилда 3,5 млн. тонна пахта хомашёси етиштирилиши, инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратилганлиги, эркин иқтисодий зоналар ва улардаги афзалликлар тўғрисида ахборот берилди.

Сианянглик ишбилармонларга Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, жойларда инвестицион лойиҳалар билан танишиш таклиф этилди.

Шу куни делегациямиз аъзолари «China Yanling Agricultural Hi-tech» компаниясидаги юқори технологияли иссиқхонада маҳсулот етиштириш усуллари билан яқиндан танишди.

Мазкур компания Хитой қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда муҳим аҳамиятга эга. Қисқа муддатда олиб борилган илмий-тадқиқотлари билан нафақат Хитой, балки Осиё, Америка, Австралия ва Африка давлатлари қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори кўрсаткичларни қайд этган.

Компания раисига Ўзбекистонда экотуризм инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицион лойиҳалар мавжудлиги, инвесторлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди. Келгусида мазкур компания билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Шэнси провинцияси губернияси, Сианшаҳри мэрлиги, провинциянинг йирик компания ва корпорациялари вакиллари ҳамда Самарқанддан ташриф буюрган тадбиркорлар иштирокида вилоят ҳокимининг қабули бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими Т.Жўраев сўзга чиқиб, Шэнси провинцияси губернаси ва Сиан шаҳри мэриясига миннатдорчилик билдирди, Самарқанд ва Сиан шаҳарлари ўртасида биродарлашув алоқалари ўрнатилганлигининг 5 йиллиги муносабати билан самимий қутлади.

Маданият ва санъат ходимлари томонидан икки ҳалқнинг узоқ тарихини акс эттирувчи саҳналар, катта концерт дастури намойиш этилди.

Делегация аъзолари Сиан шаҳридаги «Zhong He Industrial Group» корпорацияси раҳбари Ли Шиан ва бошқалар билан музокара олиб борди.

Компания Ўзбекистоннинг қуритилган мева маҳсулотларини Хитойга импорт қилишни, бунинг учун унга ер ажратилса, боғ ташкил этиш, боғда гилос дарахтларини экиш, боғ атрофида ҳўл мева сақланадиган музхоналар қуришни таклиф қилди.

Музокараларда «Zhong He Industrial Group» ва вилоят ҳокимлиги ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Дарвоқе, мазкур корхона 2014 йилда иш бошлаган. Асосий фаолияти паррандачилик, ер бойликлари қазилмаси, қурилиш ишлари, ресторан ва логистика соҳасида фаолият кўрсатади. Корхонада 3000 ишчи ишлайди. Кунига 10 млн. мижозга хизмат кўрсатади. Ресторанлар инновацион технологиялар усулида мижозларга ошпазсиз хизмат қилади. Корпорация йилига 430 млн. юань соф даромад олади. Товар айирбошлаш 1,2 млрд. юанни ташкил этади. Шунингдек, олтин қазиб олиш ва инфраструктура объектларини қуриш ишларини амалга оширади.

***

Шунингдек, тўртинчи куни делегация таркибида борган туманлар ҳокимлари томонидан Шэнси провинциясининг қатор йирик компаниялари билан учрашув ва музокаралар олиб борилди. Хитойлик инвесторларнинг Самарқанд вилоятига ташрифига келишилди.

Мазкур ташриф доирасида Нуробод ва Қўшработ туманларида қиймати 100 млн. долларни ташкил этувчи, йиллик қуввати 3 млн. тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа кўриб чиқилади. Бунда маҳаллий хомашё негизида ҳар бир лойиҳанинг қиймати 500 минг долларни ташкил этадиган қурилиш моллари (пишиқ ғишт) ишлаб чиқаришни амалга ошириш истиқболлари бўйича ишларни бошлашга келишилди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …