Главные новости
Главная / Жамият / Самарқандда янги ҳолатлар сони тез ўсмоқда, Навоийда яна 9 киши вирусдан зарарланган
<

Самарқандда янги ҳолатлар сони тез ўсмоқда, Навоийда яна 9 киши вирусдан зарарланган

Самарқанд ва Навоий вилоятларида эпидемиологик вазият оғирлашиши давом этмоқда. Фарғона ва Бухоро вилоятларида эса сўнгги кунларда янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг телеграм каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвали келтирилди.

Унга кўра, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирус беморларининг 80 фоиз қисми тузалган. Ҳудудлар кесимида олинса, бу борада энг яхши кўрсаткичлар Бухоро (97 фоиз), Андижон (96 фоиз), Фарғона (95 фоиз) ва Қорақалпоғистонда (93 фоиз) нисбатан яхшироқ. Аммо сўнгги икки кун ичида Андижон ва Қорақалпоғистонда 3тадан янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилган, Фарғонада 6 майдан буён, Бухорода эса 9 майдан буён янги ҳолатлар қайд этилмаган ва бу ҳудудлар тез орада коронавирусдан холи ҳудудга айланиши кутилмоқда.

Сўнгги икки кун ичида энг кўп зарарланиш ҳолатлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида қайд этилган – жами 74 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, бу янги ҳолатлар асосан хориждан келиб, карантинга олинган ва коронавирус учун тест ўтказилганлар билан боғлиқдир.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида беморлар сони тез ўсмоқда – сўнгги икки кунда яна 31 кишида вирус аниқланиб, вилоятдаги зарарланиш ҳолатлари сони 204 нафарга етган. Беморларнинг 94 нафари тузалган, лекин вилоят тузалиш кўрсаткичи бўйича энг ёмон натижалардан бирини қайд этмоқда – 46 фоиз.

Тузалиш кўрсаткичлари бўйича энг ёмон ҳолат Навоийда – 12 фоиз. Бир муддат коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турган бу вилоятда 9 май куни яна янги ҳолатлар аниқланганди. Дастлаб 6 кишида вирус қайд этилганди, 11-12 май кунлари беморлар сони 9 нафарга ошди ва айни вақтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 15 бемор даволанмоқда.

Сўнгги икки кун давомида Наманган (+6), Сирдарё (+7) ва Сурхондарёда (+3) ҳам янги ҳолатлар қайд этилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

g98r6rs9x3cu_soajrb7gtrm3hw-66vr

«Бу ерда минглаб ўзбек шифокорлари бор» – Яманда хусусий клиника очган ўзбекистонлик жарроҳ билан суҳбат

Ўзбекистонлик шифокорлар дунёнинг турли нуқталарида фаолият юритадилар. Кимдир малака ошириш илинжида, кимдир хорижни кашф қилиш …