Главные новости
Главная / Жамият / Самарқандда трамвай йўлидан чиқиб кетиб, автобусга урилди
<

Самарқандда трамвай йўлидан чиқиб кетиб, автобусга урилди

8 июнь куни саот 17:00 ларда Самарқанд шаҳрида ҳаракатланаётган трамвай йўлидан чиқиб кетди. Шаҳарнинг Сартепа-Темирйўл вокзали йўналиши бўйлаб қатновчи 1-трамвай Сартепа массивида ўз йўлидан чиқиб кетган ва ўзи билан бир йўналишда кетаётган 4-автубусга бориб урилган.

qc6adsgcnr-t9hdtcwgtxogotmwakhky

Воқеа жойидан олинган суратни Kun.uz ўқувчиси таҳририятга юборди. Воқеа оқибатида жабрланганлар бўлмагани айтилмоқда. Самарқанд шаҳрида иккита трамвай линияси мавжуд бўлиб, улардан бири айнан Сартепа-Темирйўл вокзали йўналишида қатновчи 1-йўналишдаги трамвай йўлидир.

Асосан кўп қаватли уйлардан иборат ва аҳоли зич жойлашган Сартепа массивида трамвайнинг бошқа турдаги уловлар билан тўқнашиши биринчи марта содир бўлмаяпти. Бунгача ҳам 1-трамвай автобус машина ва ҳатто бошқа бир трамвай билан урилиб кетганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

fwcktaqrhi8fqq8e4tu2u4zyndsasxq

Тошкентда ҳар қандай муаммони ҳал қилиб беришни ваъда қилиб хорижий компания вакилидан 300 минг долларга яқин пул олган шахс ушланди

2017 йил 1 март кунидан 2018 йил 1 март кунигача бўлган вақт оралиғида хорижий компания …