Главная / Маданият / САБЗИНИНГ 9 ТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

САБЗИНИНГ 9 ТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

sabzi Хонадонингизда етарли миқдорда сабзи сақланаётган бўлса, тери соғлигини сақлаш мақсадида таркибида А витамини бўлган қимматбаҳо таблеткаларни сотиб олишингизга зарурат йўқ. Бу сабзавотнинг инсон соғлиги учун қатор фойдали хусусиятлари бор.

1. Кўриш қобилиятини яхшилайди

Сабзи истеъмол қилингач, жигарга етиб борганида А витаминига айланувчи бета-каротинга тўйинган. Кўз гавҳарига етиб бориб, А витамини кўриш қобилиятининг асосий ва зарурий моддаси бўлган родопсинга айланади ва кечаси – қоронғуда кўриш имконини беради. Бета-каротин ёшга оид кўриш қобилияти сусайишидан ҳимоя қилади.

2. Саратон касаллигига чалинишдан ҳимоя қилади

Тадқиқотлар сабзи истеъмол қилиш ўпка, кўкрак ва ичаклар саратони хавфини камайтиришда ёрдам беради. Бу сабзи таркибида мавжуд бўлган фалькаринол ва фалькариндиол деб номланувчи табиий моддалар сабабидан юз беради.

3. Қартайишни секинлаштиради

Бета-каротин кучли антиоксидант сифатида таъсир кўрсатиб, инсон организми ҳужайралари касалликка чалинишидан ҳимоя қилади. Ҳужайралар қартайиши ҳам секинлашади.

4. Тери соғломлигини яхшилайди

А витамини ва и бета-каротин терини қуёш нуридан зарарланишдан ҳимоя қилади.

5. Кучли антисептик

      Мунтазам сабзи истеъмол қилиб юриш кишига инфекциялар юқишининг олдини олади.

6. Юрак дардларининг олдини олади

Каротиноидлар билан тўйинган таомлардан тузилган парҳез тури юрак хасталикларига чалинишнинг олдини олади. Сабзи қон таркибидаги холестерин миқдорини пасайтиради, чунки эрувчан тўқималар ўт моддаси билан аралашиб кетади.

7. Организмни тозалайди

А витамини организмдаги ўт ва ёғ миқдорини пасайтириб, зарарли хилтлардан тозалайди.

8. Тишлар ва милкларнинг соғлигини сақлайди

Сабзи тиш тозалаш маъжунидан кам бўлмаган таъсир кўрсатиб, тишларни тозалашга ёрдам беради. Бундан ташқари қўшимча сўлак ишлаб чиқариб, бактериялар кўпайишига йўл бермайди.

9. Инсульт билан оғришнинг олдини олади

Ҳафтасига 6 тадан кўп сабзи истеъмол қилиб юриш инсультга чалиниш хавфини камайтиради. Гарвард университети олимлари шундай хулосага келишди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …