saakashviliГрузия собиқ президенти ва Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Германия канцлери Ангела Меркель ҳамда ЕИдан ёрдам сўради. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри ёзмоқда.

Саакашвилининг сўзларига кўра, Киевда унга ниқоб кийган эркаклар ҳужум қилиб, уни хусусий самолётда Польшага олиб чиқиб кетишган. Саакашвили бу ишнинг ортида Украина президенти Пётр Порошенко турибди деган фикрда.

«Агарда Европа иттифоқи ва биринчи навбатда Ангела Меркель нимадир қилмайдиган бўлса, Украина вайрон бўлади. Порошенко бу мамлакатни вайронага айлантирмоқда ҳамда мени узоқроққа юборишни хоҳламоқда, сабаби мен коррупцияни фош этмоқдаман», – дея айтиб ўтди Саакашвили.

Шунингдек сиёсатчининг маълум қилишича, Украинага қонуний йўл билан қайтиш ва курашни давом эттириш ниятида.