Главная / Жамият / Сўнгги уч йилда ОТМдаги изланувчиларнинг 44,5 фоизи докторантурани ҳимоясиз якунлаган
<

Сўнгги уч йилда ОТМдаги изланувчиларнинг 44,5 фоизи докторантурани ҳимоясиз якунлаган

2019 йил 27 сентябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш: миллий амалиёт ва хорижий тажриба” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, анжуман республикада моддий-техник, илмий-интеллектуал ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда мавжуд илмий-техник салоҳиятдан етарли даражада фойдаланилмаётгани қайд этилган.

1co8aryktydgflsfrz5riba7mbtb45r9

Хусусан, сўнгги уч йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларида 608 нафар изланувчи таянч докторантура ва докторантурада таҳсил олишган бўлишига қарамасдан, уларнинг 44,5 фоизи докторантурани ҳимоясиз якунлаган.

Таҳлилларга кўра 2007-2016 йилларда бажарилган 841 та фундаментал тадқиқотларнинг 35 таси ёки 4,2 фоизи идоралараро тадқиқотлар бўлиб, бу илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг лойиҳаларда фақат ўзлари иштирок этишга ҳаракат қилганликларини англатади. Мазкур ҳолат олий таълим ва академик илм-фаннинг интеграциясига жиддий тўсқинлик қилиб, натижада бу аҳамияти паст илмий лойиҳаларнинг кўпайишига олиб келган.

Шунингдек, тадқиқотчиларда инновацион ва стартап лойиҳаларни тайёрлаш тажрибасининг етишмаслиги оқибатида инновацион ишланмалар ва технологияларни иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларига жорий қилиш даражаси пастлигича қолмоқда.

Анжуманда қайд этилган шу ва бошқа камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор амалий тавсиялар билдирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этиладиган журналларнинг фаолиятини халқаро талабларга босқичма-босқич мослаштириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек диссертация ишларини расмийлаштириш, тарқатиш ва топшириш жараёнларини электрон ҳужжатлаштириш тизимига ўтказиш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

bpg-qxvap4vmca626otlf2bxmuwopskq

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси пасайишда давом этмоқда, аммо пасайиш суръати секинлашмоқда

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси пасайишда давом этаётган бўлса-да, минтақада унинг пасайиш суръати секинлашган. Қашшоқликнинг энг …