Главные новости
Главная / Сиёсат / Россия президенти Тошкентга етиб келди
<

Россия президенти Тошкентга етиб келди

Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев (ч.) ва Россия президенти В.Путин (ў) - сурат 2017 йил 5 апрелида Кремлда олинган.
Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев (ч.) ва Россия президенти В.Путин (ў) – сурат 2017 йил 5 апрелида Кремлда олинган.

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти таклифига биноан давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Пойтахт аэропортида президент В.Путинни президент Ш.Мирзиёев шахсан кутиб олган. Шу ернинг ўзида давлат раҳбарларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтган.

Путин ташрифи билан боғлиқ асосий тадбирлар 19 октябрга белгиланган.

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон ва Россия президентлари ўзаро стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилишади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашишади.

Ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, йигирмата ҳужжат имзоланиши режаланган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …