Главная / Маданият / “Рус мумтоз адабиёти дурдоналари” номли 100 томлик тўплам нашр этилади
<

“Рус мумтоз адабиёти дурдоналари” номли 100 томлик тўплам нашр этилади

Ўзбекистон ва Россия президентлари, Тошкентда, 19 октябрь, 2018 йил
Ўзбекистон ва Россия президентлари, Тошкентда, 19 октябрь, 2018 йил

Ўзбекистон раҳбари Россия президенти билан музокаралар давомида ўз юртида “Рус мумтоз адабиёти дурдоналари” деб номланган 100 томлик тўплами чоп этилиши режаланаётганини билдирди.

Turon24 агентлигининг хабар қилишича, президент ўз нутқида: “Аҳолини, авваламбор ёшларни рус адабиётининг энг сара намуналари билан кенг таништириш мақсадида ўзбек тилида 100 томлик “Рус мумтоз адабиёти дурдоналари”ни нашр этишни режалаштирмоқдамиз” деган.

Россия президенти Владимир Путин 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, ўтказилган учрашув ва семинарлар якунларига кўра, умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785 та битим ва меморандум имзоланган.

Эришилган келишувлар натижасида 79 та Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилиши, 23 та янги савдо уйи очилиши ҳамда Ўзбекистонда 20та улгуржи-тақсимот маркази тузилиши кўзда тутилган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

Ўзбекистонда “Қирғизистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди

Ўзбекистонда “Қирғизистон маданияти кунлари” тадбири ниҳояланди. Қирғизистон Республикасидан жами 70 кишидан иборат делегация ташрифи давомида …