Главная / Жаҳон / Руҳоний нефть объектларига ҳужумни Саудия Арабистонига огоҳлантириш деб атади
<

Руҳоний нефть объектларига ҳужумни Саудия Арабистонига огоҳлантириш деб атади

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумни яманлик ҳусийларнинг огоҳлантириши деб атади. Ҳужумлар 14 сентябрда амалга оширилганди. Улар учун жавобгарликни ҳусийлар ўз зиммасига олиб, ҳужум вақтида 10 та дрон қўллашганини маълум қилишган.

“Яманликлар ўз душманларини огоҳлантириш учун шифохона ёки мактабга эмас, саноат объектига зарба беришди. Душман кучлари Ямандаги вазиятдан сабоқ чиқариб, минтақада ўз ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиши лозим”, деб айтган Эрон президенти.

gqqb8ionwk6hbqosznzvqpvsur5ofrou

Руҳоний, шунингдек, урушни ҳусийлар эмас, Саудия Арабистони бошлаганини айтиб ўтган. У АҚШнинг ҳужумга Эроннинг алоқаси борлиги ҳақидаги айбловларига “Ёлғон айбловлар ўрнига оёққа тураётган халқлар кучини ҳисобга олиш лозим”, деб таъкидлаб ўтган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zuhc2sntn3ywkththjcrujnv8fkw1jwb

Дунёдаги энг серфарзанд она бошқа фарзанд кўрмайди

Кам учровчи ирсий касалликдан азият чекувчи угандалик Мариам Габатанзи 36 ёшида 44 нафар фарзанднинг онаси …